2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ билан юзма-юз: сектор раҳбарлари аҳоли мурожаатларини тинглади

Бугунги кунда раҳбарлар хонада ўтирмай, халқ дардини тинглаб, муаммоларнинг ижобий ечимини топишга ҳаракат қилмоқда. Тошкент шаҳрида халқ билан учрашиш, уларни тинглаш учун ташкил этилган навбатдаги сайёр қабуллар бўлиб ўтаяпти.

Юртимизда кунлар совиб, қиш фасли ҳам кириб келмоқда. Айни шундай кунларда аҳолини қийнайдиган бир қатор муаммолар яна юзага чиқади.  

Пойтахтимизнинг барча туманларида бўлаётгани каби, Мирзо Улуғбек туманида ҳам аҳоли мурожаатлари тингланди.  

Оммавий сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакиллари, секторлар – тумандаги прокуратура, адлия,ички ишлар бўлимлари ва ташкилотлари раҳбарлари, судлар раислари иштирок этди.

Бугун ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган оммавий қабуллар, сайёр учрашувлар, жонли мулоқотлар  аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш йўлидаги муҳим қадамдир.

Сайёр қабулда энг кўп мурожаат бўлаётган соҳалар бўйича мутахассислар жалб этилди. Бу каби кенг кўламли қабулларнинг бир вақтда бошланиши пойтахт аҳолиси мурожаатларини кенг ва чуқур ўрганиш, соҳалар бўйича ҳамкорлик асосида юзага келган муаммоларни бартараф этиш имконини беради.

Асосий эътибор қиш фаслини беталофот ўтказиш, кўп қаватли уйлардаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилди. Қабул давомида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ўтказилди.  

Муаммолар маълум, аммо пандемия сабаб маблағ топиш, уни тўғри йўналтириш ҳам қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Йиллар давомида йиғилиб қолган камчиликлар қисқа фурсатларда ҳал бўлиб қолиши ҳам қийин. Айни масалалар аҳолига ҳам батафсил тушунтирилмоқда. Бирламчи, жуда оғир вазиятга тушиб қолган фуқароларнинг муаммоларини ечишга асосий эътибор қаратилаяпти. Сайёр қабуллар пойтахтимизнинг барча туманларида давом бўлиб ўтмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар