Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
“Иброҳим ота” маҳалласида қандай ўзгаришлар бўлмоқда?

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳар Олмазор туманига ташрифидан сўнг тумандаги ҳар бир маҳалла, хонадон аҳлида кўтаринки кайфият, бунёдкорликка иштиёқ, мамлакатдаги ислоҳотлар, ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси пайдо бўлди.

Тумандаги “Иброҳим ота” маҳалласи ҳам бунёдкорлик, қурилиш майдонига айланган. Маҳаллага борганимизда янги қурилаётган икки қаватли уйларни кўрдик, қурилиш жараёнига бош-қош туман ва маҳалла фаоллари билан суҳбатлашдик.

Самиғжон Ҳикматов, Олмазор туман Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши раиси ўринбосари:

– Маҳалламиз кундан-кунга чирой очмоқда. Бундан барчамиз хурсандмиз. Бу ўзгаришлар ўз-ўзидан бўлмади, албатта. Президентимиз ташаббуси билан 4 сектордаги иккитадан маҳаллада “Обод маҳалла” дастури бўйича ишлар бошлаб юборилди. “Иброҳим ота” маҳалласида ҳам мустақиллик арафасида 6 та кўп қаватли уй қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Мана шу уйлардаги 30 та хонадон имконияти чекланган, ногирон, шароити оғир оилаларга бепул берилади. Насиб қилса, улар энг улуғ, энг азиз байрамимизни янги уйларда кутиб олади.

Янгиланган, қайтадан бунёд этилган маҳалла гузари биносига киргач “Yoshlar mehnat guzari” мажмуасидаги ёшларга кўзимиз тушди. Гузар маҳалладаги тадбиркорлар томонидан ҳомийлик асосида қурилган. Сартарошхона, тикувчилик, рассомлик, тўқувчилик, компьютер ва тил ўрганиш хоналарида нафақат маҳалла ёшлари, қўшни маҳаллалар фарзандлари ҳам касб-ҳунар, илм ўрганмоқда.

Фароғат Маҳмудова, “Иброҳим ота” МФЙ мутахассиси:

– Маҳалламиз аҳолиси муаммоларини ўрганиб чиқдик ва туман ҳокимияти, бошқа идоралар билан ҳамкорликда уйсизларга уй, беморларга тиббий жиҳозлар, аравачалар, дори-дармонлар, қарияларга эса дам олиш масканларига йўлланма каби хайрли ишларни имкон даражасида бажаряпмиз. Айниқса, уй-жойга эҳтиёжманд оилаларнинг аҳволи ўрганилиб, уй билан таъминланаётгани аёлларимиз қувончига қувонч қўшмоқда. Назаримда, энг катта ўзгариш инсонларнинг онгу тафаккурида сезилмоқда. Улар Президентимиз бошлаб берган хайрли ишлардан зўр мадад, илҳом олиб, ўзлари ҳам юрт, маҳалла манфаати учун хайрли ишлар қилишга киришмоқда.

И.Аҳатова, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар