2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳар бир мурожаат ижроси назоратга олинди

Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ботир Зарипов Олот туманида оммавий сайёр қабул ўтказди.

Вилоят раҳбари томонидан сайёр қабулда нафақат Олот тумани, балки унга ёндош туманлар, вилоятнинг бошқа ҳудудлари аҳолисининг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди.

Қабулда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Уй-жой қуриш учун ер ажратиш, моддий ёрдам, пенсия, болалар нафақаси, ишга жойлашиш, банк-молия, солиққа тортиш, табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминотидаги узилишлар, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик, йўлларни таъмирлаш, таълим соҳасидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан 126 нафар фуқаронинг 300 га яқин мурожаати секторлар раҳбарлари, вилоят корхона ва ташкилотлари мутасаддилари иштирокида бирма-бир муҳокама қилинди. Фуқароларнинг 47 нафарини шахсан вилоят ҳокимининг ўзи қабул қилди.  

– Вилоят раҳбарига маҳалла аҳолиси номидан 3 та масала юзасидан мурожаат қилдим, – дейди тумандаги "Буржоқ" маҳалла фуқаролар йиғини Буржоқ қишлоғида яшовчи фуқаро Сайфулло Қурбонов. 

– Бу ҳудуддаги 2 километр йўлни асфальт қилиш, 2 сменада ўқишни олиб бораётган мактаб ўқувчилари учун қўшимча бино қуриш ҳамда ҳудудимизда умуман мактабгача таълим ташкилоти мавжуд эмаслигини инобатга олиб, келажак авлод учун муассаса ташкил этишдир. Раҳбаримиз ҳар бир масалага алоҳида ёндашиб, мутахассислар билан келишган ҳолда муҳокамаларни олиб борди. Натижада учала масала ҳам ўзининг ижобий ечимини топди.

– Кўп тармоқли фермер хўжалигимизни янада кенгайтириш мақсадида имтиёзли кредит олишни мақсад қилган эдик, – дейди Шофиркон туманидаги “Руслан Султон чамани” фермер хўжалиги иш юритувчиси Ҳусен Саломов. 

– Мурожаатимиз вилоят раҳбари томонидан назоратга олинди. Тез кунларда ечимини топиш бўйича таклифлар берилиши маълум қилинди. Фермер хўжалигимизда чорва, балиқ, пахта, ғалла етиштиряпмиз. Украинадан наслли молларни олиб келиш бўйича ишларни бошлаганмиз. Агар имтиёзли кредит олишда кўмаклашилса, яна янги иш ўрни яратиб, қишлоқ ёшларини бандлигини таъминлаймиз.

Вилоят раҳбари томонидан муддат талаб этиладиган масалаларни тегишли тартибда бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди. Ҳар бир мурожаатнинг ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар