2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ қабулхонаси ёрдамида 45 йил деганда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олдим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Халқ қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўтган давр мобайнида 987 та мурожаат келиб тушган.

Шундан 839 таси ҳудуддаги ташкилотларга, 198 таси юқори ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборилган.

– Мазкур мурожаатларнинг 937 таси белгиланган муддатларда кўриб чиқилган, – дейди туман Халқ қабулхонаси мудири Авлиёқул Оққиев. – Шундан 351 таси яъни 37 фоизи ижобий, 624 таси ҳуқуқий маълумот  ва тушунтириш бериш орқали ҳал этилган. Жами мурожаатлардан 6 таси кўриб чиқиш учун жараёнда қолдирилган.

Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларда кўтарилган долзарб муаммолар таҳлил қилинганда аксариятини уй-жой, йўл қурилиш, газ, электр энергия, кўприк қуриш ёки жорий таъмирлаш, ижтимоий объектларни таъмирлаш ташкил этган.

Туманнинг 1-сектор ҳудудидаги Човли МФЙда 1954 йилда қурилган 4 минг 200 нафар аҳолига хизмат қилаётган кўприк яроқсиз ҳолга келиб қолган. Мазкур кўприк Гулистон, Қирққалъа, Навбаҳор қишлоқларида ҳамда Янгибозор МФЙда яшовчи аҳолига хизмат кўрсатаётган эди. Бир гуруҳ фуқаролар томонидан туман Халқ қабулхонасига мурожаат қилинди. Қабулхона мутасаддилари мазкур кўприкни янгидан қуриш учун мутахассислар иштирокида ишларни бошлаб юборди.  

– Дардимизни туман Халқ қабулхонаси раҳбарияти эшитиб, зудлик билан чораларни кўрганидан хурсандмиз, – дейди Човли МФЙ Навбаҳор қишлоғида яшовчи, тумандаги 22-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Маҳкамтош Раҳмонов. – Катта Қораун деб номланувчи коллектор устида ўтувчи кўприк кўп йиллар давомида хизмат қилди. 

Афсуски, муддатини ўтаб бўлганлиги сабаб таъмирталаб ҳолатга келиб қолди. Бу борада кўплаб ташкилотларга мурожаат қилдик, натижа бўлмади. Туман халқ қабулхонасига мурожаат қилган эдик кўприкни янгидан қуриш бўйича барча мутасаддилар жалб этилди.

– Кўприк бизнинг ҳудуд учун муҳим ҳисобланади, – дейди Човли МФЙ раиси Сафар Жумаев. – Бу кўприкдан МФЙ ҳудудида жойлашган Навбаҳор, Қирқ Қалъа, Гулистон, Ёчили қишлоғида яшовчи аҳоли доимий ўтиб қатнайди. Охирги пайтлар қулайдиган даражага келиб қолганди. Кўприкнинг қурилиши учун барча шароитлар яратилди. Янги кўприк қурилгунча аҳолининг ўтиб қайтиши учун алоҳида кўприк қилинди.  

Туманнинг Дарғали МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Аброр Турдиев маҳалла ҳудудида замонавий “Кушхона” қуриш ва тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун кўплаб ташкилотларга ер сўраб қилган мурожаати қоғозларда қолиб кетган. Фуқаронинг туман Халқ қабулхонасига амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати тегишли тартибда кўриб чиқилган. Натижада “Кушхона” қуришга ер ажратиб берилди.  

– Ҳудудимизда ташландиқ ердан фойдаланиш мақсадида “Кушхона” қуриб фойдаланишга топширдик, – дейди “Қоракўл экспресс 2020” МЧЖ раҳбари Аброр Турдиев. – 10 сотих ерда замонавий мол сўйиш хонаси, 40 тонна гўштни сақловчи совутгич, қассоблар учун хизмат, ветеринария хизмати, ювиниш хоналари мавжуд. Қассоблар билан шартнома асосида бир кунда 15-20 бош қорамол сўйилиб, бозорга олиб чиқилади. 

Бундан ташқари пойтахт бозорларига гўшт маҳсулотлари етказилади. Гўшт ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган йирик корхоналарга бир йилда 100 тонна гўшт маҳсулотлари етказиб берилади. Келажакда кўп тармоқли корхона фаолиятини йўлга қўйишни мақсад қилганмиз. Ўзимизда қорамолчиликни ривожлантириб гўшт ва гўшт маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқармоқчимиз. Айни кунда 10 та иш ўрни яратдик. Бунда асосан ҳудуддаги ишсиз ёшларни иш билан таъминлаганмиз.

Дамир Аллаберди 1975 йилда Туркманистон Республикасида туғилган. 1993 йилгача мазкур давлатда яшаган. Ота-онасининг ажрашувидан сўнг Дамир онаси билан Ўзбекистон Республикасига яъни онасининг юртига қайтади. Шу йиллар давомида унда на туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома на фуқаролигини тасдиқловчи бирор бир ҳужжат бўлмаган.

– Онам билан унинг қишлоғида яшай бошладим, – дейди Дамир Аллаберди. – Шу йиллар давомида ҳужжат расмийлаштириб олиш учун бормаган ташкилотим, мурожаат қилмаган раҳбарим қолмади. Туман халқ қабулхонаси ташкил этилганидан сўнг, мазкур ташкилотга мурожаат қилдим. Улар менга амалий ёрдам беришни бошлади. 

45 йил деганда яъни жорий йилнинг 3 март куни туғилган ҳақидаги гувоҳнома олдим. Гувоҳнома олишда ҳам кўплаб муаммоларга дуч келдим. Лекин менга туман халқ қабулхонаси мутасаддилари кўмак берди. Яқин кунларда фуқаролик паспортини олишни режалаштиряпман. Халқ қабулхонаси кўмаги билан уйландим, уйли-жойли бўлдим. Паспортимни олишим билан ишга жойлашаман.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар