2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сўфи Оллоёр ҳазратлари яшаган уй реконструкция қилинади

Каттақўрғон шаҳри, Паяриқ ва Тайлоқ туманларидаги сайёр қабуллар ўттизга яқин соҳа бўйича муаммоларни бир платформада ўрганиш, масалаларни ҳамжиҳатликда ҳал қилиш имконини берди.

Президент Администрацияси масъуллари, Халқ қабулхоналари, вазирликлар, қўмиталар, идоралар, секторлар раҳбарлари ҳар бир мурожаатни синчиклаб ўрганди, уларнинг ечими учун бор куч-имкониятни бирлаштирди.

Сайёр қабулларда 2 минг 87 нафар мурожаатчининг 2 минг 123 та масаласи кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг 886 тасига жойида ечим топилди, 230 та мурожаат эгасига тушунтириш берилган бўлса, 1 мингдан зиёд мурожаат бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

Маданият вазирлиги масъуллари вилоятдаги чекка-олис қишлоғу маҳаллалардаги эътибордан бир қадар четда қолаётган маданий мерос объектларида ўрганишлар олиб борди.

Каттақўрғон шаҳри Мажидий кўчасидаги уйда XVII асрда машҳур мутасаввуф аллома, ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намоёндаси Сўфи Оллоёр яшаб ижод қилган. Мазкур сангтарошлик намуналари-ю пештоқдаги қадимий ёзув, нақшин устунлар ҳам уч асрдан зиёд тарихга эга.  

Айни пайтда бу жойда маҳалла идораси жойлашган, бироқ бу тарихий объект аслида тайёр музейга асос. Маданият вазирлиги масъулларининг ўрганишларидан сўнг ислом маърифатини халқона тильда тушунтириб берган асарлари билан нафақат Марказий Осиёда, балки бошқа минтақалардаги туркий давлатларда ҳам машҳур Сўфи Оллоёр ҳазратлари яшаган уй 2021 йилда реконструкция қилиниб, ободонлаштириладиган ҳамда бу манзилда уй-музей барпо қилинадиган бўлди.

Халқ таълими вазирлиги масъуллари эса мурожаатлар асосида турли қишлоқлардаги ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда яшовчи ўқувчилар ҳолидан хабар олди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта товонини қоплашИшонч телефони20 Июнь 202421 Июнь 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти

Фойдали ресурслар