
Навоий шаҳрининг “Истиқлол”, “Гулистон” ҳамда “Ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи ёшлар ҳамда хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси раҳбари, сенатор Жамшид Ходжаев ҳамда Бандлик бош бошқармаси, Навоий шаҳар ҳокимлиги ва корхона, ташкилотларнинг масъул ходимлари ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиб, аксарият масалалар жойида ҳал этилди.
– Бугун бизнинг маҳалламизда ёшлар муаммоларини ҳал этиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди. Мен ҳам ушбу мулоқотда иштирок этдим. Ўзим олий маълумотлиман. Айни пайтда ишсиз бўлганлигим, оилам кўмакка муҳтожлиги сабаб ёрдам сўрадим. Улар менинг масаламни жойида ҳал этиб беришди. Уч-тўрт кунда соҳам бўйича ишга чиқаман. Бундан жуда ҳам мамнунман. Бундай сайёр қабуллар биз каби ёшларга имконият эшикларини очиб беради, – дейди Роза Раҳимова.
Таъкидлаш жоизки, сайёр қабул жараёнида ёшлар ва хотин-қизларнинг аксарияти ишсизлик, уй-жой, ижтимоий муаммолар ва кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Бу масалалар жойида тегишли масъулларга бириктирилган ҳолда ҳал этилиши назоратга олинди.
Манзилли режага кўра, ёшлар ва хотин-қизлар билан навбатдаги учрашув Хатирчи туман касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзоси Жамшид Ходжаев бошчилигида 4-секторга қарашли 19 та маҳалла фуқаролар йиғиниларидаги ёшлар ва хотин-қизларни қийнаб келаётган муаммолар атрофлича ўрганилди.
Учрашувда ҳудудда ҳал этилмай қолаётган муаммоларга беэътибор бўлаётган сектор раҳбари Сенатор томонидан жиддий огоҳлантирилди. Зеро, кўрсатилаётган кичик бефарқлик катта чигалликларга сабаб бўлиши, айни ҳақиқат. Шунингдек, Сенатор туманда фаолият кўрсатаётган 88 та умумтаълим мактаби етакчилари билан мулоқотда бўлди. Учрашувда таълим-тарбия жараёнларида ўқувчиларга эътиборни янада кучайтириш, уларга масъулиятсизлик билан қарамаслик, ўз касбининг фидойиси ва жонкуярлари бўлиши кераклиги умумтаълим мактаблари бошланғич ташкилот етакчиларига қўйилган асосий талаб эканлиги таъкидланди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |