Сурхондарё вилояти Денов туманидаги тоғли Кўхсор қишлоғи вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Эшматов кўмагида тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Жорий йилда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг туман марказидан 200 километр узоқда жойлашган тоғли қишлоқда ўтказган сайёр қабулида аҳоли қатор масалаларни ўртага ташлаб, ичимлик сув билан боғлиқ муаммоларини ҳам айтган ва тоғли ҳудудга қувурлар тортишда амалий ёрдам сўраган эди.
Тоғлар қўйнидаги чекка қишлоқда 2 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Кўхсорликларнинг яшаш тарзи ва муаммоларини тинглаган С.Эшматов шу куни ҳудудга ичимлик сувини олиб келиш йўлларини атрофлича ўрганди. Қувурларни икки тоғ ўртасидан тортиш учун сарфланадиган харажатларни ҳисоб-китоб қилди. Шундан сўнг лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиб, қувур ётқизиш ва аҳолини тоза ичимлик сувидан баҳраманд этиш учун маҳаллий бюджетдан 188 миллион сўмга яқин маблағ ажратилди. Полиэтилен қувурлар харид қилиниб қишлоққа етказилди.
Кўп йиллардан буён бундай хайрли ишнинг амалга ошишини орзиқиб кутган қишлоқ аҳолиси қувурларни ўрнатишни ўз зиммасига олиб, ҳашар уюштирди. Тоғ этаклари бўйлаб сув қувурларини тортди. Қисқа кунларда қишлоқ муздеккина зилол сув билан таъминланди.
– Ичимлик суви йўқлигидан қийналиб қолган эдик, – дейди кўхсорлик Усмон Назаров. – Бу масалада мутасадди ташкилотларга қилаётган мурожаатимиз эътибордан четда қолиб кетаётган эди. Шу йил вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи келиб сайёр қабул ўтказганида ҳам умид билан ушбу муаммони ўртага ташладик. Мана, мурожаатимиз ҳал этилиб, муаммога ечим топилди. Эндиликда фарзандларимиз от-улов билан узоқ масофадан сув ташиб келмайдиган бўлди. Ёғин-сочинли кунларда ҳам уйимиз ёнидаги қувурдан эҳтиёжимизга яраша сув олиб, фойдаланаверамиз. Бунинг учун биз аввало, раҳбарларни халқ дарду-ташвиши билан яшашга даъват этаётган давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.
Сайёр қабул чоғида олис тоғли қишлоқ аҳолисининг мурожаати асосида тоза ичимлик сув масаласи тезкорлик билан ҳал этилгани ҳам кейинги йилларда мамлакатимизда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”, деган эзгу тамойил катта-кичик раҳбарлар онгу-шуурига чуқур сингиб бораётганининг амалдаги ифодасидир.
Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг сайёр қабулларида ҳам турли ижтимоий муаммолар ўртага ташланмоқда. Аҳоли ичимлик сув таъминоти, ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминотини яхшилаш, мактабгача таълим муассасаси барпо этиш каби қишлоқ инфратузилмасини яхшилашга қаратилган масалаларда мурожаат этаётир. Бу муаммолар чуқур ўрганилиб, босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
– Бундан ташқари вилоят тўртинчи секторига Олтинсой, Сариосиё, Бойсун туманлари киритилган, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Илёс Раҳматов. – Бу туманларда тоғли қишлоқлар нисбатан кўп. Шу боис ўтаётган йилда сектор ҳудудидаги тоғлар қўйнидаги олис қишлоқлар аҳолисининг муаммолари атрофлича ўрганилиб, уларни ҳал этишга жиддий эътибор берилаяпти. Албатта, бу ишлар вақт ва маблағ талаб этаётгани учун долзарблилига қараб, бирин-кетин ечими ҳал бўлмоқда. Бу олис ва чекка қишлоқлардаги юртдошларимизнинг ҳам ҳаётдан рози бўлиб яшашига замин яратаётгани билан аҳамиятлидир.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |