2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Вилоят ҳокими ташаббуси билан сайёр қабул ўтказилди

Андижон шаҳридаги А.Навоий номли маданият ва истироҳат боғида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, шунингдек, туман, шаҳар ҳокимлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари сайёр қабул ўтказди.

Турли муаммолардан азият чекаётган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилган фуқароларнинг аксарияти билан вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари бевосита суҳбатлашди, одамларнинг муаммо, дардлари тингланди, имкон қадар шу ернинг ўзида ҳал этилди.

– Бу каби қабулларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, Президентимиз олдимизга қўяётган энг биринчи вазифа – одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлаш, уларнинг оғирини енгил қилишга кўмаклашиш, – дейди вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов. – Қолаверса, бу каби мулоқотлар бизгача етиб келмаётган муаммолардан хабардор бўлишга имкон беради, одамларнинг давлатга, эртанги кунга умид ва ишончини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Эрта тонгдан бошланган қабул давомида вилоят ҳокими 180 нафар фуқароларни қабул қилди.

– Алоҳида уй-жой қилишга ҳеч имкон қилолмаяпмиз, – дейди Марҳамат туманидаги Йўламатол маҳалласида яшовчи Барнохон Умарова. – Сайёр қабул бўлишини эшитиб, уй-жой масаласида ёрдам сўраб келгандим. Минг раҳмат, вилоят ҳокими дардимга қулоқ тутди. Туман ҳокими, мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берди. Менга бу масалада ёрдам бериладиган бўлди.

Сайёр қабул давомида ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, даволаниш учун имтиёзли йўлланма ва ногиронлик аравачалари, моддий ёрдам олиш, уй-жой ажратилиши, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ер, имтиёзли кредит олиш ва бошқа масалаларга оид 750 дан зиёд мурожаатлар қабул қилинди.

Қабул давомида ечими маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, турли даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарларининг аҳоли вакиллари билан мулоқотлари одамларнинг орзу-истаклари, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга имкон қадар кўмак бериш, мавжуд муаммоларни ўз жойида ечимини топишга имкон бермоқда. Шу билан бирга, Президентимиз ташаббуси билан одамларнинг муаммо ва ташвишларини ҳал этиш, оғирини енгил қилиш йўлида олиб борилаётган бу каби ишлар юртдошларимизнинг турмуш фаровонлигини оширишга, давлатга, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар