Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Ёшлар ва аёллар муаммолари ўрганилмоқда

Мамлакатимиз бўйлаб “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш мақсадида худудларда ёшлар ва аёллар муаммолари аниқланмоқда. Бу борада Қорақалпоғистон Республикасида ҳам амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Нукус шаҳри ва Беруний туманида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни жорий этиш бўйича махсус штаб ташкил этилди.

 

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи, сенатор Абатбай Данияров, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Марказий аппарати бошқарма бошлиғи, республика Ишчи гуруҳ аъзоси Фазлиддин Бахромов штаб аъзоларига мақсад ва вазифалари тўғрисида батафсил маълумот берди.

 

photo_2020-10-22_14-03-13.jpg

 

photo_2020-10-22_14-03-08.jpg

 

Шу куннинг ўзида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Нукус шаҳридаги “Қутли қонис” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида уйма-уй юриб, ҳар бир аёл ва ёшларнинг муаммоларини ўзида акс эттирадиган махсус сўровнома тузиб чиқилди.

 

Жумладан, ушбу маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Шарапат Пердебоев касб-ҳунар коллежини тамомлаб, бугунги кунда ишсиз эди. У тадбиркорлик билан шуғулланиб, иссиқхонада полиз маҳсулотларини етиштирмоқчи. Шарапат “Ёшлар дафтари”га кириш учун анкета сўровномасини тўлдирди.

 

photo_2020-10-22_14-03-07.jpg

 

Нукус шаҳридаги “Сарбиноз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам мана шундай ўрганишлар олиб борилди. Ҳудудда истиқомат қилувчи Алия Танжарбоева ишчи гуруҳ аъзолари билан суҳбатда вақтинчалик ишсиз эканлигини, 4 ёшдаги ногиронлиги бўлган фарзанди бор эканлигини, уй шароитида меҳнат қилиш истагини билдирди. Алия тикиш-бичиш ҳунарини яхши эгаллаганини қайд этди. Шунинг учун унга тикув машинаси зарур. Алия сўровномага оилавий ва ижтимоий, ишсизлик ҳолати, касбий кўникмалари, иш билан шуғулланиш бўйича қизиқишини баён этди.

 

– Штабнинг 30 нафар аъзоси хонадонларда тўлдирилган сўровномаларни электрон тарзда шакллантириб борамиз,– дейди Парахат Қазақбаев. – Шахсан ўзим ҳар куни 500 га яқин анкета сўровномасини электрон базага жойлайман. “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш жараёнида кўплаб ёшлар ва аёллар ўзларининг муаммоларини очиқ ойдин билдиришига имкон яратаётганлиги гувоҳи бўлмоқдамиз.

 

Бу каби амалий ишларнинг негизида ишсиз ёшлар ва аёлларнинг истак ҳохишларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг бандлигини таъминлаш асосий мақсад эканлиги равшан. Шакллантирилаётган мазкур дафтар ёшлар ва аёллар муаммоларини бартараф этилишига хизмат қилишига шубҳа йўқ.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар