2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулларда транспорт қатновига оид муаммолар ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ҳудудларда тизим фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳолига кўрсатиладиган хизматларни янада ривожлантириш мақсадида Тошкент вилоятининг 22 та туман ва шаҳрини қамраб олган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.

Хусусан, Олмалиқ, Чирчиқ, Нурафшон, Янгийўл шаҳарлари, Бекобод Паркент, Зангиота туманларидаги Халқ қабулхоналарида соҳадаги муаммо ва шикоятларни ўрганишга қаратилган фуқаролар билан учрашувларда вилоятда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

 

Транспорт вазирлиги масъуллари ҳамда Тошкент вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Садриддин Шоқосимов корхона раҳбарлари ва тадбиркорлар билан учрашиб, соҳага доир саволларга жавоб қайтарди. Билдирилган таклифлар, кўтарилган масалалар юзасидан жами 62 та мурожаат келиб тушган бўлса, қабуллар давомида улардан 11 тасига мутасаддилар томонидан тушунтиришлар берилди. Айрим масалаларни жойига чиқиб ўрганиш, таклиф бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда муҳокама қилинди. Шунингдек, мавжуд муаммоларни ўрганиш борасида вилоятдаги 10 дан зиёд ҳудудларда рейдлар ташкил этиладиган бўлди.

 

Қайд этилганидек, Олмалиқ шаҳрига “Ютонг” ва “Фотон” русумли автобусларни олиб келиш ва қатнов йўналишларига қўйиш масаласи тадбиркорлар эътиборида бўлиб, бу орқали аҳолига янада қулайлик яратилади.

 

Шу билан бирга, Бўка туманининг “Кўк-орол”, “Бахмал”, “Гулистон”, “Рамадон”, “Қийиқчи”, “Мойтепа” маҳалла фуқаролар йиғинларигача, Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ёнғичқоли-Қўйлиқ бозори”, “Ишчилар шаҳарчаси - Янгийўл бозор”, “ВҲ-220-Янгийўл деҳқон бозори – вилоят шифохонаси”, Зангиота туманидаги “Хонобод-Қўйлиқ деҳқон бозори” йўналиши ва Эркин ҳудудидан Тошкент шаҳрига транспорт қатновларини ташкил этиш лозим.

 

Шунингдек, вилоятнинг пойтахтга яқин айрим туманларидаги маҳаллалардан қатновчи автобуслар фаолиятини қайта тиклаш, шу каби йўналишларда транспорт қатновларини тизимли ташкил этиш лозимлиги айтилди. Йўллардаги тирбандликларнинг олдини олиш, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг вақтини кетказмаслик борасида чора-тадбирлар кўриш лозимлиги таъкидланди.

 

Норозиликлар, ноқонуний ҳаракатларга сабаб бўлаётган йўналишлар борасида бошқарма инспекторлари томонидан тезкор рейдлар ташкил этилиб, камчиликлар тез кунларда бартараф қилинади.

 

photo_2020-10-19_14-41-40.jpg

 

photo_2020-10-19_14-41-41.jpg

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар