2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Миннатдорлик ҳисси – энг олий мукофот

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш йўлида самарали иш олиб бормоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги Халқ қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар билан мулоқотда бўлганимизда, уларнинг қабулхонадан мамнунлигини, ташкилотга мурожаатлар кўриб чиқилиши устидан холисона ва ўз вақтида назоратга олган ҳолда бажарилишини таъкидлади.

 

Маълумотларга кўра, қабулхонага жорий йилнинг 1 октябрига қадар жами 481 нафар фуқаро 482 та масала юзасидан мурожаат қилган. Ушбу мурожаатларнинг 377 таси ҳудудий ташкилотларга, 79 таси юқори ташкилотларга юборилган, 29 таси эса Халқ қабулхонаси томонидан кўриб чиқилган. Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 294 таси қаноатлантирилиб, 27 та мурожаат бўйича тушунтириш берилган.

 

– Қаноатлантирилган мурожаатларнинг аксариятини карантин сабабли моддий ёрдам ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролардан келиб тушган аризалар ташкил этади, – дейди Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Бахтиёр Миробидов. – Шунга кўра, якка ёлғиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, уларга дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатилди.

 

Хусусан, Шайхонтоҳур тумани Кўкча Дарвоза маҳалласи ҳудудидаги М.Уйғур кўчасида яшовчи 1946 йилда туғилган 2-гуруҳ ногирони Абдураим Абдураҳмонов ҳаракатланиши учун қийналаётганлигини билдириб, ногиронлик аравачаси ажратиб берилишида амалий ёрдам сўраб Халқ қабулхонасига мурожаат қилди. Ушбу мурожаат рўйхатга олиниб, Халқ қабулхонаси маъсул ходимлари томонидан тезкорлик билан ўрганиб чиқилди ва Халқ қабулхонаси ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси билан биргаликда фуқарога ногиронлик аравачаси ажратиб берилди.

 

– Ёшим 74 да, қариганинг сари ҳаракатланиш қийин бўлиб кетавераркан, – дейди А.Абдураҳмонов. – Бора-бора аравачага муҳтожлик ҳис қилдим. Шу сабаб Халқ қабулхонасига мурожаат қилдим. Барака топишсин, карантин пайти бўлишига қарамай улар менга ёрдам беришди. Янги аравача олиб беришди. Ҳозирда, ҳеч кимнинг ёрдамисиз ташқарига – тоза ҳавога, кўчага айланиб келишга, хатто поликлиникага ҳам ушбу аравачада баъмалол чиқиб келяпман. Аҳоли корига яраётган, уларнинг ҳолидан хабар олаётган шундай ташкилотларни йўлга қўйган Президентимизга минг раҳмат.

 

Шунингдек, Чорсу маҳалласида яшовчи 1939 йилда туғилган фуқаро Лариса Галкина мурожаатига кўра, Гематология ва Қон қуйиш илмий текшириш институти томонидан фуқарога бепул қон қуйилиши ва хизмат кўрсатилишига эришилди.

 

– Қирқ йил соғлиқни сақлаш соҳасида ишладим, – деди Л.Галкина. – Бетоблигим сабабли ҳар ой Гемотология шифохонасида даволанаман. Ҳозирги кунда донарлар томонидан топширилган қоннинг нархи ошиб кетган. Бунга нафақа пулим етмаганлиги сабаб Халқ қабулхонасига ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Улар мурожаатимни қисқа вақтда кўриб чиқиб, Гематология ва Қон қуйиш илмий текшириш институти томонидан бепул қон қуйилиши ва хизмат кўрсатилишига ёрдам беришди. Барака топишсин, оғиримни енгил қилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар