Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Аҳоли муаммолари ҳамиша эътиборда

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими янги биносининг очилиш маросими бӱлиб ӱтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири С.Турманов, туман ҳокими С.Йўлдашев ва бошқалар, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ӱтган қисқа даврда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, маҳаллани халқ билан давлат ўртасида ишончли “кўприк” бўлишини амалда таъминлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирларга тӱхталишди.

 

photo_2020-10-06_21-35-01.jpg


Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида туман ва шаҳарлар марказларида “Маҳалла маркази” мажмуалари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш), шунингдек, уларни зарур мебель жамланмаси, компьютер техникаси билан жиҳозлаш вазифаси белгиланган эди. 

 

Мазкур қарор ижросини таъминлаш доирасида Амударё тумани ҳокимлиги балансидаги фойдаланилмай турган бир қаватли бинода жорий йилнинг февраль-сентябрь ойларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилган 755 миллион сўм эвазига “Темир-бетон” масъулияти чекланган жамияти томонидан жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди. Янгидан таъмирланган бино ходимларнинг самарали фаолият олиб бориши ҳамда фуқароларнинг муаммолари билан ишлашда барча қулайликларга эга.

 

photo_2020-10-06_21-35-06.jpg


–Тизимга қаратилаётган катта эътибор ва ғамхӱрлик учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирамиз, – дейди Амударё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Юлдашев. – Бу имконият аҳоли мурожаатларини тезкор ҳал этиш, уларнинг кундалик ҳаётидаги муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.

Тадбир иштирокчилари янги бинода яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар