Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида вақтинчалик техник профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 24:00 дан 05:00 га қадар мурожаатларга файл бириктириш жараёнида қисман узилиш кузатилишини маълум қиламиз. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бухоронинг олис ҳудудларида 12 та туман давлат хизматлари марказларининг филиаллари фаолият юритмокда

Бухоро вилояти Когон тумани Хўжаякшаба қишлоғи ҳамда Жондор туманидаги Лоло маҳалла фуқаролар йиғинида туман давлат хизматлари марказларининг филиаллари ўз фаолиятини бошлади.

-Қишлоқ туман марказидан қарийиб 30 км олисда жойлашган, - дейди дейди Хўжаякшаба қишлоги оқсоқоли Саъдулла ота Бозоров. -Деҳқончилик ва чорвачилик орқали рўзғор тебратадиган хўжаякшабаликлар ҳа деганда туман марказига бораолмасдилар. Бир тарафдан масофа узоқлик қилса, бир тарафдан кундалик меҳнатдан вақт ажрата олишмасди. Филиалнинг очилиши нафақат биз каби кексаларни қолаверса, барча қишлоқ аҳлининг кўнглидаги иш бўлди.

 

Филиалларда жисмоний ва юридик шахсларга тезкор, қулай ва шаффоф давлат хизматларини кўрсатиш учун барча имкониятлар яратилган. Электрон рақамли имзо планшетидан тортиб китобхонлик бурчакларигача ташкил этилган. Бир сўз билан айтганда фуқаролар филиалга борганда ўзларини бемалол туман давлат хизматлари маркзидаги каби ҳис этишлари мумкин.

 

Бугунги кунгача вилоятнинг олис ҳудудларида 10 та туман давлат хизматлари марказларининг филиаллари фаолият юритаётган бўлса, янги очилган 2 та филиал билан уларнинг сони 12 тага етди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти

Фойдали ресурслар