Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жондор туманидаги Халқ қабулхонасида фуқароларни қабул қилиш жараёнлари тизимли равишда ташкил этилган бўлиб, мурожаатлар бўйича аҳоли муаммоларини қисқа муддатда ҳал этишга катта эътибор қаратилмоқда.
Шу билан бирга, Халқ қабулхонаси томонидан туман сектор раҳбарлари иштирокида ҳудудларда сайёр қабуллар, ёшлар билан учрашувлар ташкил этиш, қабуллар жараёнида келиб тушган мурожаатларни туман Халқ қабулхонаси мурожаатлар дастурий тизимига киритилиши ҳамда уларни ҳал қилиш учун мутасадди идора ва ташкилотларга йўналтирилиши йўлга қўйилган. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фуқаролардан келиб тушган 845 та мурожаатнинг 57,1 фоизи тез фурсатда қаноатлантирилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |