Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов 26 сентябрь куни Каттақўрғон шаҳрида, 28 сентябрь куни эса Ургут туманида аҳоли учун сайёр қабуллар ўтказди.
Қабулларда вилоятдаги тўрт сектор раҳбари, бошқарма ва идоралар раҳбарлари ҳамда мазкур икки ҳудуд масъуллари қатнашиб, фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.
Каттақўрғонда ва Ургутда ҳам аҳоли асосан коммунал хизматлар, йўл қурилиши, уй-жой ва ер ажратиш масалаларида мурожаат қилди.
Ҳар бир масала шу ернинг ўзида мутасаддилар иштирокида муҳокама этилиб, муаммонинг ижобий ҳал этилиши ёки рад этилиши сабаблари тушунтирилди. Ўрганиш талаб қиладиган масалалар юзасидан муддат белгиланди.
– Ҳал этилмайдиган муаммонинг ўзи йўқ, – деди Э.Турдимов. – Агар имконияти йўқ ёки қонунга зид мурожаат бўлса, бунга шахсан ўзим рад жавоб беряпман.
Ҳақиқатдан ҳам қабуллар чоғида айрим кишилар тўрт мучаси соғ, уй-жойи бўлса-да моддий ёрдам ёки бепул уй-жой берилишини, иморат қуриш учун ер ажратилишини сўради. Бундай кишиларга моддий ёрдам кўрсатиш ёки ижтимоий муҳофазага олишнинг амалдаги тартиблар тушунтирилди, иш ўринлари таклиф этилди. Асоссиз мурожаатлар рад этилди.
Қайд этилишича, эндиликда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вилоят ҳокимлигида сайёр қабулларда тушган мурожаатлар ижроси муҳокама қилиб борилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |