Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Газ масаласида нега Пайариқдан мурожаатлар кўп?

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхонасига суюлтирилган газ муаммолари бўйича Самарқанд вилоятидан 500 дан ортиқ мурожаат тушган.

Бу мурожаатларнинг қарийб 50 фоизи Пайариқ туманидан юборилган? Бунинг сабаби нимада, туманда суюлтирилган газ билан боғлиқ муаммолар шунчалик кўпми?

 

Шу ва бошқа саволларга жавоб топиш, аҳоли билан мулоқот қилиш учун “Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Тоҳиржон Турдиев Пайариқ туманида бўлиб, энг кўп мурожаат йўллаган Тараққиёт ва Илғор маҳаллалари аҳолиси билан учрашди.

 

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали матбуот хизматининг маълум қилишича, Тараққиёт маҳалласидаги учрашув чоғида “темир дафтар”га киритилган Ҳ.Қозоқова маиший газ баллон олиш учун 125 минг сўм пулини олиб, сарсон қилган туман газ таъминоти корхонаси ходими Акбар Қаюмов устидан шикоят қилди. 

 

photo_2020-09-24_12-33-08.jpg

 

Т.Турдиев тизимда коррупцияга қарши иш олиб бораётганлигига қарамасдан айрим виждонсиз ходимлар учраётганини афсус билан қайд этди. Жумладан, “Payariqtumаngaz” бўлимида суюлтирилган газ таъминоти мутахассиси лавозимида ишлаган Акбар Қаюмовга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан жиноий иш қўзғатилганлиги маълум қилинди. Ҳ.Қозоқовага 125 минг сўм пулини ундириб бериш назоратга олинди. 

 

Илғор маҳалласи аҳолиси билан учрашувда туман газ таъминоти корхонасининг ҳудудга бириктирилган ходимлари тўлдирилган маиший газ баллонлари учун 26 минг сўмдан ҳақ олиб, ўрнатиш хизматини амалга оширмагани маълум бўлди. Мазкур ҳолатга йўл қўйган ходимлар вазифасидан озод этилди.

 

“Hududgazta’minot” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари тизимдаги муаммоларни бартараф этиш учун айни пайтда замонавий ID карталар орқали тўловларни амалга ошириш механизми яратилаётгани, яқин орада газ баллонларга чиплар ўрнатилишини таъкидлади.

 

photo_2020-09-24_12-33-07.jpg

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар