Вилоят ҳокими Эргаш Солиевнинг навбатдаги сайёр қабули Зарбдор тумани Ғалаба маҳалласида карантин талабларига риоя қилган ҳолда ўтказилди.
Туман ёшлари билан учрашув тарзида ўтган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси вилоят халқ қабулхонаси, вилоят бошқармалари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабулда вилоят ҳокими Эргаш Солиев бугунги кунда фуқароларнинг дарду-ташвишини эшитиш, турли-хил муаммоли масалаларга қонуний ечим топиш, шунингдек уларга ҳар томонлама кўмаклашиб, ҳар бир шахснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ёшлар муаммолари ҳал этиш, давлат органлари ва ташкилотларининг энг устувор вазифаларидан бири эканлигини таъкидлади.
Бу борада вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан халқ билан мулоқотнинг таъсирчан ва самарали усуллари кенг йўлга қўйилиб, “ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаати” тамойили асосида аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш, улар учун барча соҳада зарур қулайликлар яратишга эътибор қаратилмоқда.
Шу тамойилдан асосида сайёр қабулда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликнинг вакиллари, аҳоли, хусусан, ёшлар билан мулоқотда бўлиб, одамларни қийнаётган муаммоларни ўрганди. Сайёр қабул давомида кредит, иш билан таъминланиш, деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш билан қатор муаммоли масалалар ҳал этилди.
Масалан, туманнинг Ғалаба маҳалласида истиқомат қилувчи ишсиз Нилуфар Қурбонбоева уйда меҳнат қилиши учун вилоят ҳокимидан тикув машинаси сўраб мурожаат қилди. Унинг мазкур мурожаати шу ернинг ўзида қаноатлантирилиб, замонавий тикув машинаси берилди.
– Сайёр қабулда давомида жами 30 га яқин ёшлар иштирок этиб шундан 25 та фуқародан 27 масала юзасидан мурожаат келиб тушди, – дейди ҳудудларни комплекс ривожлантириш 1-сектор штаби котиби Фазлиддин Элчибоев. – Мурожжатларнинг 2 таси жойида ҳал этилди. 25 та мурожаат тегишли вилоят раҳбарларига топширилиб, қонун доирасида ўрганиб ижобий ҳал этиш юкланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |