Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Боғигулистонликларга сайёр хизмат кўрсатилди

Боғигулистон маҳалласи Пахтаобод тумани марказидан 15 км олисда жойлашган бўлиб, Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти билан чегарадош.

Айни ушбу маҳаллада ўзбек, қирғиз ва уйғур миллатига мансуб 5 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

 

Ўтган йилнинг октябрь ойида маҳалла ҳудудида 18 нафар имконияти чекланган фуқаро ҳамда эҳтиёжманд оилаларга 24 хонадондан иборат 4 қаватли уй-жойлар фойдаланишга топширилган эди.

 

Куни кеча ушбу кўп қаватли уйда яшовчи юртдошларимизга сайёр давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида Давлат хизматлари Агентлиги вилоят бошқармасининг махсус жиҳозланган автобуси келди.

 

Хизмат кўрсатиш олдидан ДХМ ходимлари томонидан халқни рози қилиш учун қилинаётган ишлар, яратилаётган қулайликлар, марказ томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳақида тушунчалар берилди.

 

Тадбир давомида фуқароларга 30дан ортиқ СТИР олиш ва аниқлаш, кўчмас мулкларга нисбатан кадастр паспортларини шакллантириш, мулкларини давлат рўйхатидан ўтказиш каби хизматлари кўрсатилди.

 

– Ёш болаларим борлиги сабабли битта "ИНН" олиш учун деярли икки ҳафтадан буён туман марказига тушиб келишга имконият қилолмаётгандим, – дейди Гулбаҳор Юлдашев. – Бугун Давлат хизматлари маркази ходимларининг келганини эшитиб, шуни айтгандим бир пастда ҳал қилиб беришди. Ҳам вақтдан, ҳам нақддан тежадим. Бўларкану, шунақа ишласа ҳам.

 

– Шундай пайтлар бўлганки, биргина уйни кадастр қилдириш учун ойлаб, ҳаттоки йиллаб сарсон бўлганмиз. Ташкилотма ташкилот бировларнинг ортидан югуриб, ялиниб, устига-устак қўшимча пул бериб ишимизни битказардик. Ўшанда ҳам битсаку майли, битмаса вақтимизга ҳам, пулимизга ҳам куйиб қолардик. Бундай ҳолатлар узоқ эмас уч-тўрт йил аввал ҳам бўлиб турарди. Замоннинг зайлини қарангки, бугун давлат идораларининг ўзи уйимизни олдига ишимизни ҳал қилиб бериш учун келиб турибди. Мана шундай тизимни йўлга қўйганларга раҳмат, барака топишсин, - дейди Мухатасархон Арзиқулова.

 

photo_2020-09-07_11-07-15.jpg

 

photo_2020-09-07_11-07-16.jpg

 

photo_2020-09-07_11-07-18.jpg

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар