Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож 914 та эҳтиёжманд оилада яшовчи 4282 нафар фуқаронинг ҳар бирига 220 минг сўмдан, жами 942,4 миллион сўм бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди.
Мазкур маблағларнинг барчаси ҳар бир оила бошлиғининг пластик картасига туширилиб, сектор раҳбарлари томонидан уларнинг хонадонларига етказиб берилиши назоратга олинди.
Жумладан, туман ҳокими Сейдамат Авезов бошчилигида депутатлар ва хомийлар банк ходимлари билан биргаликда «Қирққиз» ва «Гулистон» овулларидаги «темир дафтар»га киритилган, ҳимоя ва ёрдамга муҳтож оилалар хонадонларига бориб, бир марталик ёрдам пулларини тарқатди. Шу ернинг ўзида ҳар бир оилани қийнаётган муаммолар ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқ берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Ишонч телефони | 11 Март 2024 | 22 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 13 Август 2024 | 24 Август 2024 | Сурхондарё вилояти |