2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Самарқанд туманида 1800 дан ортиқ оилага бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилди

Коронавирус пандемияси таъсиридан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Самарқанд туманидаги ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида тегишли ёрдам кўрсатилмоқда, “темир дафтар”га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам пуллари берилмоқда.

Бугунги кунда тумандаги 74 маҳаллада 45,3 мингдан ортиқ хонадонда 65,1 минг оила мавжуд. Бу хонадонларда 255,5 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

 

Сектор раҳбарлари, секторлардаги “Камбағалликни қисқартириш штаби” аъзолари, депутатлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ўринбосарлари билан биргаликда оилаларнинг ижтимоий аҳволи ва турмуш шароитини ўрганиб, 2245 та камбағал, эҳтиёжманд оилаларни “Темир дафтар”га киритган. Бу оилаларнинг 10 минг 473 нафар аъзоси борлиги аниқланган.

 

Давлат бандликка кўмаклашиш ва жамоатчилик жамғармаларидан зарур маблағлар (субсидия, кредит) ажратилиши натижасида шу пайтгача тумандаги 230 та оиланинг меҳнатга лаёқатли 397 нафар аъзоси бандлиги ва даромад манбаи билан таъминланган эди. Шу сабабли бу оилалар халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгашнинг сессияси қарорига асосан “Темир дафтар”дан чиқарилди.

 

Жумладан, биринчи сектордаги “Миронқул” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 13,7 гектар ер майдонида кооператив ташкил этилиб, 31 нафар эҳтиёжманд, ишсиз фуқарога бўлиб берилди. Бу ерда “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида экспортбоп қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш йўлга қўйилди.

 

Айни пайтда эса, давлатимиз раҳбари “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, тумандаги “темир дафтар”га киритилган оилаларнинг ҳар бир аъзосига республика бюджетидан ажратилган маблағ ҳисобидан 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули тарқатилмоқда. Шу кунгача Қурбон ҳайити арафасида моддий ёрдам олган 50 оилага такроран 46,2 миллион сўм, янгидан рўйхати шакллантирилган 206 та оилага 199,7 миллион сўм ҳамда моддий ёрдам пули олмаган 1570 оилага 1 миллиард 626,6 миллион сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари тўлиқ етказиб берилди.

 

– Оилада етти кишимиз, – дейди Қавчинониболо маҳалласида яшовчи Ш.Асадова. – Ўзим ва қайнонам сурункали касалликка чалинганмиз, турмуш ўртоғимнинг кунлик меҳнат билан топган пули рўзғордан ортмайди. Тўрт нафар боламиз ҳали вояга етмаган. Карантин шароитида анча қийналиб қолгандик, 4-сектор томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари бериб турилди. Куни кеча оиламизга 1 миллион 540 минг сўм моддий ёрдам пули ҳам берилди.

 

photo_2020-08-14_12-06-55.jpg

 

photo_2020-08-14_12-06-59.jpg

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони1 Август 202414 Август 2024Андижон вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар