Наманган туманида аҳолини камбағалликдан чиқариш борасида амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, ушбу сектор ҳудудидаги 13 та МФЙда 454 нафар эҳтиёжманд оила рўйхати шакллантирилиб, уларга иш ўринлари яратиш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар самарасида 529 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Шунингдек, туман прокурори ташаббуси билан 429,2 миллиард сўм қийматидаги, 1782 та иш ўрни вужудга келадиган 73 та инвестицион лойиҳалардан 20 таси ишга туширилиб, 408 нафар кишининг ишсизлигига барҳам берилди. Мазкур лойиҳаларни ўз вақтида амалиётга киритиш, вужудга келтирилган иш ўринлари ҳаққонийлигини мунтазам кузатиб бориш мақсадида электрон дастур жорий қилинган.
Иш берувчилар билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида эса 493 нафар ёшлар меҳнат бозорида ўз ўрнини топишга эришди.
Ҳудудда 236 та иссиқхона қурилиши аҳолининг молиявий аҳволи яхшиланишига замин ҳозирлади. Шунингдек, сектор ҳудудида тадбиркорликни ривожлантириш, оилаларда барқарор ижтимоий муҳитни яхшилаш, ажримлар сонини қисқартириш, аграр соҳадаги фаолият сифати ва самарадорлигини таъминлаш, касаначилик йўналишларида ҳам намунали ишлар бажарилмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |