2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Энг асосий мезон халқ ишончи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, давлат ва халқ ўртасидаги ўзаро ишончни янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутмоқда.

Президентнинг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси фаолияти бунга яққол мисолдир.

 

– Аввало таъкидлаш жоизки қабулхонамизда мурожаат билан келаётган фуқаролар учун замонавий жиҳозланган кутиш заллари, она ва бола, тиббиёт хоналари, мурожаатларни қабул қилиш хоналарида барча зарур шарт-шароит ва қулайликлар яратилган, – дейди қабулхона мудири Муҳиддин Валиев. – Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят, туман ва шаҳар халқ қабулхоналарида асосан табиий газ, электр таъминоти, тоза ичимлик суви ва коммунал тўловлар, уй-жой, якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ажратиш, алимент, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш юзасидан қабул қилинган 3 мингдан зиёд ариза ва шикоятнинг 2 минг 555 таси ўз ўрнида тезкорлик билан ҳал этилди. Мурожаатчиларнинг талаби қондирилди. Бундан ташқари, 300 дан кўпроқ мурожаат бўйича асослантирилган тушунтириш берилди. Муайян вақт талаб этадиган 600 яқин мурожаат эса тааллуқлилиги бўйича тегишли давлат ва бошқа хўжалик органлари томонидан кўриб чиқилмоқда.

 

Фаолиятимизда ариза, шикоят ва таклифларга тезкор ечим топиш билан бирга, уларнинг келиб чиқиш сабаб ва омилларини атрофлича таҳлил этиш, йўналишлар бўйича мониторинг қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Таҳлиллар натижаси вилоятимизда аҳолини қийнаётган асосий муаммолар тизимини аниқлаш ва бу борада зарур қарорлар қабул қилишга асос бўлмоқда.

 

Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда қонун талабларини бузганлик ёки лоқайдликка йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан ҳам ўз вақтида тегишли чоралар кўриб борилмоқда. Жумладан, ўтган давр мобайнида уч нафар мансабдор шахс маъмурий, ўн тўққиз нафари эса интизомий жавобгарликка тортилди. Масалан, фуқаро М. Норқўзиеванинг Мингбулоқ туманидаги Халқ қабулхонасига мурожаати ўз вақтида ўрганилиб, зарур чора кўрилмаганлиги учун туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдимнома киритилди ва марказ ходими интизомий жавобгарликка тортилди.

 

Норин туманида ўн беш нафар фуқаронинг мурожаатини кўриб чиқишда қонун талабларига риоя қилинмагани ҳолати юзасидан туман ҳокимлигига тақдимнома киритилиши таъминланди ва ушбу мурожаатлар ижобий ечим топди.

 

Ишонч – бу инсон учун бахт омилларидан бири. Айтиш мумкинки, Президентнинг Халқ қабулхонаси бугун фуқароларнинг умид-ишонч манзилига айланди. Наманган аҳли ўзининг янги ғояларини ҳаётда акс эттиришда, муаммоларини орзулар рўёби билан алмашишда айнан шу манзилга ишонч билдирмоқда.

 

Косонсой тумани Жар маҳалласи аҳолисини мактаб масаласи йиллар давомида қийнаган. Қишнинг чилласи-ю ёғингарчилик кунларда узоқ масофани босиб, қўшни қишлоққа иложсиз қатнаб таълим олаётган ёшлар учун бу масалага ниҳоят ечим топилди. Набихон ота Саломовнинг маҳалла номидан халқ қабулхонасига мурожаати қисқа фурсатларда кўриб чиқилиб, ижрога киритилди. 8,2 миллиард сўм маблағ эвазига қурилаётган 420 ўринли умумтаълим мактаби янги ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларни бағрига олади.

 

Наманган шаҳридаги Юқори Ровустон маҳалласида яшовчи А. Абдуалимов ўз мурожаатида маҳалла аҳолиси учун ичимлик суви тармоғи тортиб берилишини сўраган. Наманган шаҳар халқ қабулхонасининг саъй-ҳаракати натижасида мазкур маҳаллага 150 миллион сўм маблағ сарфланиб, 2,5 километр масофага тоза ичимлик суви тортиб берилди ҳамда 600 та хонадон ичимлик суви билан таъминланди. Янгиқўрғон туманига қарашли Тошкент маҳалласида яшовчи Д. Отабоеванинг Қорасув маҳалласи канализация тизимини янгилаш масаласида мурожаати ижобий ҳал этилиб, 550 миллион сўм маблағ сарфланди ва 700 метр масофада канализация тармоғи тортиб, ишга туширилди. Шунингдек, Поп тумани Ўрта Хонобод маҳалласида яшовчи Ж. Қўшматовнинг аҳолига жиддий талафот етказаётган селхонани таъмирлашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам ижобий ҳал этилиб, селхона таъмирланиб, бетон тўсиқлар ва сув қувурлари ўрнатиб берилди.

 

Қабулхонага келиб тушган кўплаб мурожаатларда бандлик муаммоси ўз ифодасини топгани ҳолда буларга муносиб ечим ҳам топилмоқда. Косонсой туманидаги 28 гектар ер майдони 220 нафар кам таъминланган, кўмакка муҳтож ёшларга 8 сотихдан бўлиб берилди. Қурилаётган иссиқхоналар энди ёшларнинг даромад манбаи бўлади.

 

Кўп тармоқли фермер хўжалигини йўлга қўйишга киришган “Ибодулла ГОЛД инвест” фермер хўжалиги раҳбари дастлаб ер майдони етишмовчилиги сабаб муаммоларга дуч келди. Қабулхонага мурожаати ўрганиб чиқилиб, Косонсой туманининг чекка ҳудудидан унга ер майдони ажратилди. Ҳозирда 120 бош қорамол, 225 бош қўй, 25 та туяқуш ва 30 қути асалари боқаётган хўжалик раҳбари бу ишлар ҳажмини янада кенгайтириш ниятида.

 

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки халқ қабулхонаси аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашда қатор ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, “Террий Жар Текстил” корхонасида ишлаётган 700 нафар ишчининг 60 нафари айнан Халқ қабулхонаси мутасаддилари тавсияси билан ишга қабул қилинди.

 

Пандемия даврида ҳам фуқаролардан мурожаатларни қабул қилиш тўхтатиб қўйилгани йўқ. Вилоят ва туман халқ қабулхоналарида мурожаатлар “Ишонч телефонлари” орқали қабул қилиниб мурожаатлар тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда.

 

Мухтасар айтганда, халқ қабулхоналари аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиши орқали юртдошларимизнинг давлатга, адолатга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар