2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулларда назоратга олинган масалалар кейинчалик ўз ечимини топмоқдами?

Жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари Президент Администрацияси ва Халқ қабулхоналари бошчилигида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ҳамда Олтинсой туманларида ташкил этилган сайёр қабулларда Сариосиё туманидан фуқароларнинг 222 та мурожаати кўриб чиқилди.

Ушбу мурожаатларнинг 61 таси жойида ҳал этилди. 52 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган 109 та мурожаат бўйича тегишли мутасаддиларга вазифалар белгиланиб, ижроси назоратга олинган эди. Назоратга олинган мурожаатлар босқичма босқич ўз ижобий ечимини топмоқда.

Хусусан, тумандаги «Маржона» маҳалласи аҳолисини йўл, электр таянч устунлари сув ва бошқа бир қатор муаммолар қийнаб келаётган эди. Фуқаро Абдужалил Одинаевнинг сайёр қабулда юқоридаги муаммолар юзасидан маҳалла аҳли номидан қилган мурожати тегишли соҳа вакиллари томонидан ўрганилди. Ва амалий ишлар бошлаб юборилди. Дастлаб 5 километрдан ортиқ масофадаги ички йўллар текисланиб асфальт ётқизилди. Маҳалладаги 1968 йилларда ўрнатилган эски сим ёғочлар янги бетон устунларга алмаштирилмоқда.

Сайёр қабулда назоратга олинган муаммолардан яна бири бу тумандаги «Шабнам» маҳалласи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи. Мазкур мурожаат хам сектор раҳбарлари томонидан манзилли режага киритилиб, ишлар бошлаб юборилди. «Мукаммал қурилиш Бутлаш» масъулияти чекланган жамияти ходимлари томонидан 500 метр масофадан ичимлик суви қувурлари тортиб келиш учун қазиш ишлари бошлаб юборилди. Айни вазифаларни адо этишга жамиятнинг 20 нафардан ортиқ малакали мутахассислари ҳамда 4 та махсус техникалар жалб этилди. Энди қисқа муддатда 120 дан ортиқ оиланинг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжлари қондириладиган бўлди.

2017 йилда тоғли ҳудудлардаги табиий офат – кўчки туфайли «Гавҳарбулоқ» маҳалласидаги 42 та хонадон туман марказидаги «Шарқ Юлдузи» маҳалласига кўчирилиб, жойлаштирилган эди. Аҳолини қийнаб келаётган электр энергияси билан боғлиқ муаммо қабулдаги мурожаатдан сўнг ижобий ҳал этилди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, ушбу маҳаллага 160 киловатт кучланишдаги электр подстанцияси ўрнатилди. 40 дона бетон таянч устунлари ўрнатилиб, электр симлари тортилмоқда. Натижада 80 та хонадонда электр энергиясига бўлган талаб қондирилади.

Олтинсой туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда ҳам фуқароларнинг турли масалаларга оид 200 дан ортиқ мурожаати кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг 84 таси жойида ҳал этилган бўлса, 45 таси бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. Қўшимча вақт ва ўрганиш талаб этиладиган 73 та мурожаат тегишлилиги бўйича мутасаддиларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Қабулда фуқароларнинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатлар чуқур таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Мулоқот асносида Олтинсой тумани «Янгиариқ» маҳалласида яшовчи Замира Ғаниеванинг касб-ҳунар коллежини тугатган ўғлининг бандлиги масаласи ечилди.

Шунингдек, қабулда илгари бандлик масаласида мурожаат қилган 40 нафар ишсиз аёлларга «Гилам тўқиш» курсини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатлар ҳам топширилди. Жонли мулоқотлар доирасида ижтимоий аҳволи ёмонлиги сабаб мурожаат қилган 11 та оилага уларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш учун замонавий тикув машиналари берилди.

Туманнинг «Халқобод» маҳалласидаги ички йўлларни таъмирлаш ишлари бошлаган бўлса-да, баъзи бир сабабларга кўра охирига етмай қолган эди. Мазкур ишни якунига етказиш масаласида қилинган мурожаат ҳам мутасаддилар томонидан ўрганилиб таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти

Фойдали ресурслар