
Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ердан унумли фойдаланиб, даромад олишга шароит яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
“Мўйноқ келажаги бунёдкорлари” масъулияти чекланган жамияти қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган бўлиб, ёшларни иш ўринлари билан таъминлашга йўналтирилган. Хусусан, бўш турган ер участкалари ва захира ерлар ҳисобидан ажратилган 5 минг гектар ерда сабзавот, полиз ва чорва моллари учун озуқабоп экинларни етиштириш йўлга қўйилиб, ёшларнинг ишсизлик муаммоси бартараф этилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, айни пайтда туманда мазкур йўналишда жами 300 нафарга яқин ёшларнинг бандлиги таъминланган. Улар асосан, ижарачи деҳқон, сувчи, тракторчи, автотранспорт воситалари ҳайдовчиси, ветеринар, зоотехник каби касбларда фаолият юритмоқда.



| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |