Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Янгилик» МФЙда яшовчи Зиёвуддин Давлетов уйи дарвозасига «Обод хонадон» деган ёзув илинган.
Бу эътирофни ўқиган кўпчилик ҳавас қилади. Обод хонадоннинг меҳнаткаш аъзоларидан ибрат олиб, баракали, файзли иш бошлаганлар ҳам кўп.
Зиёвуддин аканинг ҳовлисига кирсангиз, райҳону гуллар, мева-сабзавотлар ифоридан димоғингиз чоғ бўлади. Тажрибали деҳқон бу йил 9 сотих томорқасига тўрт марта экин экиб, мўмай даромад топмоқда.
– Эрта баҳорда бозорга қулупнай олиб чиқдик, – дейди Зиёвуддин ака. – Қулупнайдан бўшаган ерда сабзи ва жўхори етиштирдик, ҳозир картошка, бодринг экканмиз. Кечки қулупнай ҳам экиб қўйдик. Насиб қилса кузгача ҳосил етиштирамиз. Маҳалламизда биз каби томорқадан яхши фойда олаётган оилалар кўп.
Президентимизнинг аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир яқинда чиққан қарори биз каби оилалар учун янги имкониятлар эшигини очади. Қарорда аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун кичик ҳажмли совутгичлар барпо этиш учун кредит ажратиш белгиланди. Биз шу имкониятдан фойдаланмоқчимиз.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |