2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сурхон эли сайёр қабуллар натижаларидан мамнун

Сурхондарё вилояти аҳолиси учун Саросиё, Олтинсой, Қизириқ ва Термиз туманларида ташкил этилган оммавий қабулларда Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Марказий банк каби 12 та вазирлик, идора ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этди.

Уч кун давом этган оммавий қабулларда 900 га яқин фуқаронинг мурожаати тингланди. Шундан 336 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 136 нафар мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 339 та мурожаат ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, назоратга олинди.

 

Мурожаатлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, уларнинг асосий қисми уй-жой олиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда банк-молия, солиқ, суд, ишга жойлашиш, ишга тикланиш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари, табиий газ, электр таъминоти ҳамда йўлларни таъмирлаш бўйича келиб тушган. Оммавий қабуллар давомида аксарият мурожаатлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ўз жойида ҳал этилиб, мурожаатчиларнинг талаби қондирилди.

 

Хусусан, қабул давомида эҳтиёжманд, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар вакилларига тикув машинкалари, духовка ва газ плиталари, ногиронлик аравачалари топширилди. Туманнинг «Салиобод» маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Дилноза Ғаниева барвақт ота-онасидан жудо бўлди. Оқибатда вояга етмаган синглиси билан ёлғиз қолди. Бу хам етмагандек ишсизлик дард устига яна бир дард эди. Турмуш ташвишлари энди Дилнозанинг зиммасида. Шу боис, унинг сайёр қабулга иш сўраб қилган мурожаати тезда ўрганилиб шу ернинг ўзида унга тикув машинаси олиб берилди.

 

Қизириқ ва Бандихон туманлари вилоятнинг ижтимоий шароити нисбатан оғир ҳудудларидан саналади. Шу боис Республика миқёсидаги раҳбарлар томонидан мазкур ҳудуд аҳолисининг муаммо ва ташвишларини бартараф этишга йўналтирилган оммавий қабуллар Қизириқ туманида ташкил этилди. 

 

Сайёр қабул давомида 500 нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари ечимига киришилар экан амалий натижалар дарров бўй кўрсатди. Мисол учун, Бандихон туманининг «Сарой» маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Чоршанби Элмуродов бундан 5 йил аввал бахтсиз ҳодиса туфайли тўшакка михланиб қолган эди. Тошкент шаҳридаги малакали шифокорлар кўригидан ўтган фуқарога жарроҳлик муалажасидан сўнг юриши мумкин деган хулоса бор. Бироқ Чоршанби Элмуродовнинг иқтисодий имконияти чекланганлиги боис у мустақил ҳаракат қилшдан бебеҳра эди. Оммавий қабул эса Чоршанби Элмуродовнинг ҳаётида янги саҳифа очилишига сабаб бўлди. Унинг даволаниши учун керакли маблағ ажратилди.

 

Суннат Насриддинов ва Сирожиддин Самадов жиноят содир қилган. Суд томонидан уларга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган эди. Уларнинг хулқ атвори ўзгарганлиги, чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги ҳамда тузалиш йўлига ўтганлиги сабабли Термиз туман жиноий ишлар бўйича судига Термиз туман пробация гуруҳи томонидан тақдимнома киритилди. Тақдимнома, мазкур сайёр қабулда ташкил этилган судда кўриб чиқилиб қаноатлинтирилди. Суннат Насриддинов ва Сирожиддин Самадов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекисининг тегишли моддасига асосан муддатдан илгари шартли равишда озод қилинди.

 

Оммавий қабул давомида олдинги ана шундай очиқ мулоқотлар жараёнида кўтарилган масалалар ижобий ечим топгани, одамларни рози қилиш йўлида ҳаётга татбиқ этилаётган туб ислоҳотлардан мамнун эканини билдириш учун келган юртдошларимиз ҳам кўп бўлди.

 

Мисол учун, Марям Муҳаммедова Президент Халқ қабулхонаси томонидан вилоятда ташкил этилган илгариги оммавий қабулда ички ишлар органлари тизимида фаолият олиб бораётган ўғли ишдан ноҳақ бўшатилгани юзасидан мурожаат қилган эди. 

 

Ўтган давр мобайнида бу масала мутасадди идора ва ташкилотлар томонидан ҳар томонлама холис кўриб чиқилиб, адолат қарор топди. Бундан табиийки, унинг барча оила аъзолари, авваламбор, онаизорнинг кўнгли тоғдек кўтарилди.

 

Бир сўз билан айтганда, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш мутасаддиларнинг энг асосий мақсади бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти

Фойдали ресурслар