2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Камбағалликдан чиқишнинг оқилона йўли

Бухоро вилояти Вобкент туманида 1 минг 961 та камбағал оила борлиги аниқланган.

Уларни камбағалликдан чиқариш, доимий даромад манбаига эга бўлиши учун туман ҳокимлиги, жамоатчилик томонидан зарур чоралар кўрилмоқда.

– Ким камбағал бўлиши мумкин – иш жойи ва томорқаси бўлмаган, бемор ёки ногиронлиги бор киши шундай вазиятга тушиши мумкин, – дейди Вобкент тумани ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Ҳалимов. – Баъзида бунга ишёқмаслик, дангасалик ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бундай оилалар ёки фуқароларга давлат ва саховатпеша ҳомийлар томонидан бир-икки маротаба ёрдам бериш мумкин. Лекин «Қўлдан берганга қуш тўймас» деган гап бор. Шу боис давлатимиз раҳбари томонидан яратилган имкониятдан тўлиқ фойдаланган ҳолда камбағал, кам таъминланган оилага пул эмас, балки пул топиш имконияти яратиб берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ўша фуқаро учун ҳам, давлат ва жамият учун ҳам фойдали бўлади. Туманда ҳам аҳолини камбағалликдан чиқариш учун уларни иш билан таъминлаш, ер ажратиш чоралари кўрилмоқда.

Тумандаги 638 нафар фуқарога такрорий экин экиш мақсадида 183 та фермер хўжалиги еридан буғдой ўрилиб бўлган ерларидан 248,8 гектар ер майдони ажратилишига келишиб олинди.

Ҳозирги кунда ҳар бир фуқарога тумандаги «Ўриной Мирзаева», «Акмал Қаҳҳор Хуршид», «Қорёғди зилол чашмаси» каби фермер хўжалиги далаларидан 50 сотихдан ер ажратиб берилмоқда.

Йил якунига қадар яна тумандаги камбағал оилаларга деҳқончилик қилиш учун ер ажратилиши режалаштирилган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти

Фойдали ресурслар