Бугунги кунда Оролбўйининг барча ҳудудлари сингари Бўзатов туманида ҳам кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, аҳоли фаровонлиги ҳамда ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг баҳор ойларида «Бўзатов» шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудининг 5 гектар ер майдонида «Ёшлар боғи» ташкил этилди. Боғга 5 минг туп мевали дарахт кўчати ва полиз маҳсулотлари экилиб, «Фидойи ёшлар» гуруҳига жамланган 30 нафар йигит-қиз иш билан таъминланди. Шунингдек, туманда 300 та иссиқхона қурилган бўлса, шундан ўттизтаси ишсиз ёшларга берилди. Айни пайтда ушбу иссиқхоналарда пишиб етилган помидор ва бодринг пешма-пеш бозорга чиқарилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан ташкил этилган «Мўйноқ келажак бунёдкорлари» масъулияти чекланган жамиятида эса 40 нафар ёшлар бандлиги таъминланган. Мазкур жамият тасарруфидаги ер майдонининг 118 гектарига маккажўхори, 50 гектарига беда экилган.
Туманда ёшлар бандлигини таъминлаш тадбирлари изчил давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 1 Август 2024 | 14 Август 2024 | Андижон вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |