2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сешанба – ёшларни иш билан таъминлаш куни

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Ангор туманида олий ва ўрта махсус ҳамда халқ таълими муассасалари битирувчилари билан учрашди.

«Ҳоким ва битирувчилар» мавзуида ўтказилган тадбирда вилоят раҳбари дастлаб ёшларга воҳадаги эпидемиологик ҳолат ва пандемияни жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача маълумот берди.

 

photo_2020-06-18_23-31-54.jpg


Президентимиз жорий йил 16 июнь куни хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида бу йилги битирувчиларни ўқиш ва ишга жойлаштириш алоҳида эътибор қаратиб, бу борада ҳокимлар ва сектор раҳбарларига муҳим вазифаларни белгилаб берган эди. Шунга мувофиқ ташкил этилган учрашувда навқирон авлоднинг таълим олиб касб эгаллаши ва ўз йўналиши бўйича меҳнат қилиши учун барча замонавий шароитлар яратилаётгани алоҳида таъкидланди.

Бу йил мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш учун квоталар ўтган йилга нисбатан 15.6 фоизга оширилиб, билимга чанқоқ ўғил-қизларнинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида илм олишлари кафолатланди. Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди. Давлат грантлари 2 бараварга кўпайтирилди. Қизларимиз учун алоҳида грантлар ажратилди.

 

photo_2020-06-18_23-31-40.jpg


Вилоятда 38 минг 480 нафар-ўғил қиз умумтаълим мактабларини битирмоқда. Уларнинг 4 минг 48 нафари янги ташкил этилган коллеж ва техникумларга, 34 минг 432 нафари олийгоҳларга ҳужжат топшириши кутилаётир. Шунингдек, «Ўзини ўзи банд қилиш» лойиҳаси доирасида 13 мингга яқин, «Ҳар бир оила тадбиркор» лойиҳаси доирасида 15 фоизли имтиёзли кредитлар орқали 7 мингга, ҳунармандчиликда «Устоз шогирд» лойиҳаси асосида 3 мингга яқин иш ўрни яратилади. 2 минг 726 нафар ёшлар воҳада олиб борилаётган қурилиш ишларига жалб этилади. Битирувчиларни иш билан таъминлаш самарадорлигини ошириш учун вилоятда ҳафтанинг ҳар сешанба куни «Ёшларни иш билан таъминлаш куни», деб эълон қилинди.

Ангор туманидаги касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим макталарини 1 минг 835 нафар йигит-қиз битирди. 141 нафар битирувчи олий таълим муассасаларини муваффақиятли тугатаётир.

 

photo_2020-06-18_23-31-50.jpg


Очиқ мулоқот асосида ўтган учрашувда битирувчи ёшларнинг таклиф, ғоя ва муаммолари тингланиб, жойида ҳал этилди. Олий таълим муассасаларини битирган ёшларни таълим, тиббиёт ва бошқа муассасаларга ишга жойлаштириш чоралари кўрилди. 

 

Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларнинг бизнес ғоялари қўллаб-қувватланиб, уларга ҳар тарафлама кўмаклашиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

 

photo_2020-06-18_23-32-00.jpg


Тадбирда умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга тугатган 20 нафар ўғил-қизга олтин ва кумуш медаллар тантанали топширилди. Шунингдек, ўқувчилари олий таълим муассасаларига энг кўп кираётган умумтаълим мактаблари раҳбарлари ҳам муносиб рағбатлантирилиб, қимматбаҳо совғалар туҳфа қилинди.

«Ҳоким ва битирувчилар» мавзуидаги учрашувлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти

Фойдали ресурслар