2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
«ОБОД МАҲАЛЛА» ЖАМҒАРМАЛАРИ МАБЛАҒЛАРИ НИМАЛАРГА САРФЛАНАДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод маҳалла» жамғармаларини ташкил этиш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (25.07.2018 йилда 3043-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, «Обод маҳалла» дастурида шаҳар аҳоли пунктларини ободонлаштириш назарда тутилган бўлиб, Президентнинг 27.06.2018 йилдаги ПФ–5467-сон Фармони ва Президентнинг 27.06.2018 йилдаги ПҚ–3812-сон қарори асосида амалга оширилмоқда. 

Ишларни молиялаштириш мақсадида пойтахт ва ҳар бир минтақа ҳокимлиги ҳузурида юридик шахс ҳисобланмайдиган «Обод маҳалла» жамғармалари ташкил этилади. Қабул қилинган ҳужжатда уларнинг маблағларини шакллантириш манбалари ва сарфлаш йўналишлари белгиланди:

Манбалар:

- республика бюджетидан ажратиладиган трансфертлар;

- Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва уларнинг қўшимча маблағлари;

- «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, ҳашарлар ва хайрия тадбирларини ўтказиш ҳисобидан тушадиган маблағлар, ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари;

- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари;

- халқаро молия институтлари ҳамда хорижий давлатлар грант маблағлари;

- ташаббускор тадбиркорлар маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

Харажатлар:

- маҳалла аҳолисини ишончли тарзда ичимлик суви ва оқава суви таъминотини, иссиқлик тармоқларини яхшилаш, маиший чиқиндиларни тўплаш ва чиқаришнинг зарурий инфраструктурасини яратиш;

- суғориш учун мавжуд сув ресурсларидан келиб чиқиб ариқ-ирригация тизимини мослаштириш, коллектор ва дренаж тизимларини модернизация қилиш, сизот сувлари сатҳини пасайтириш;

- маҳалла ички йўлларини ва пиёдалар йўлакларини қуриш ҳамда таъминлаш, йўл бўйларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ташқи ёритиш тизимларини барпо этиш;

- маҳалла ҳудудидаги давлат мактабгача таълим муассасаларини, умумтаълим мактабларини, тиббиёт, маданият ва жисмоний тарбия ҳамда спорт ташкилотлари бино ва иншоотларини устувор равишда қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;

- ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларга уларнинг уй-жойларини таъмирлашда моддий ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда аҳолини қурилиш материаллари билан имтиёзли тарзда таъминлаш;

- маҳалла гузарини, тиббиёт масканлари негизида қулай ва арзон дорихоналарни, зарурий маиший хизмат ва сервис шохобчаларини ҳамда болалар майдончасини, кичик истироҳат боғини қамраб оладиган «маҳалла марказини» барпо этиш;

- «Обод маҳалла» дастурини амалга ошириш учун қўшимча чора-тадбирлар.

«Обод маҳалла» жамғармалари маблағларини бошқа мақсадларга йўналтиришга йўл қўйилмайди. Жамғармалар маблағларидан фойдаланиш бўйича смета тегишли ҳоким бошчилигидаги Кенгаш томонидан тасдиқланади. Унинг таркибига секторлар раҳбарлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, шунингдек вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари киради. Тегишли ҳокимликларнинг бухгалтерия хизматлари эса жамғармаларнинг ишчи органи ҳисобланади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.07.2018 йилдан кучга кирди.

Самир Латипов

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар