2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
11 минг нафардан зиёд ёшлар бандлиги таъминланди

«Ёшлар ойлиги» доирасида Тошкент вилоятида ҳам қатор маданий-маърифий тадбирлар, жумладан, 6 та йўналиш бўйича 30 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, вилоятда жорий йил ойлик анъанавий – турли жамоавий тадбирлар шаклида ўтказилмади. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан айни масалага бошқача ёндашилиб, жойларда ёшлар бандлиги бўйича старт берилган турли лойиҳалар, хайрли ташаббусларнинг янада кенг қанот ёзиши учун ҳаракат бошланмоқда.

 

photo_2020-06-06_21-17-52.jpg


Маълумотларга кўра, бугунги кунда вилоятда 21 минг 300 нафарга яқин ишсиз йигит-қизлар бор. Пандемия шароитида кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида айни пайтга қадар уларнинг 11 минг нафардан кўпроғи муқим иш жойига эга бўлди. Бунда «Ёшлар – келажагимиз» давлат дастури, «Ҳар бир ёшга бир гектар» акцияси асосий ўрин эгалламоқда.

2020 йил инсоният учун синовли келди. Аммо, ҳаёт давом этаяпти, янги вазиятда эътибор қаратиш лозим бўлган янгидан янги ижтимоий-иқтисодий масалалар кун тартибига чиқмоқда. Масалан, иқтисодиётнинг маълум тармоқлари вақтинча фаолиятини тўхтатган, ўқиш ва ишлаш мақсадида хорижга чиқиш имконияти қатъий чекланган вақтда биргина Тошкент вилоятининг ўзида 30 минг нафардан зиёд олий, ўрта-махсус ҳамда ўрта маълумотли ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда. Уларнинг меҳнат бозорига кириб келиши даври оғир ва синовли паллага тўғри келмоқда.

 

photo_2020-06-06_21-17-33.jpg


Бу ҳақда «Ёшлар ойлиги» доирасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Анжуманда ёшларни иш билан таъминлаш, меҳнат бозоридаги вазият бўйича ҳам маълумот берилди.

 

photo_2020-06-06_21-17-46.jpg


Хусусан, рақамларга мурожаат этилса, ёшларни энг кўп қизиқтирган соҳа тадбиркорлик фаолияти экан. Жорий йил давомида қурилиш соҳасига 457 нафар ёш ишга жойлашган бўлса, тадбиркорлик соҳасида 1 минг 687 нафар йигит-қиз ўз фаолиятини бошламоқда. Бошқача айтганда, мана шунча янги ғоя, бизнес режалар вилоят иқтисодиётига салмоқли куч бўлиб қўшилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасига 1 минг 738 нафар, йил бошида ўтказилган меҳнат ярмаркаларида эса 1 минг 956 нафар ёш йигит-қиз ишга жойлашган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, вилоятда мева-сабзавотчилик, боғдорчилик каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилган 17 та қишлоқ хўжалиги кооперацияси ташкил этилди. Кооперацияларга бириктирилган 1 минг 782 гектар ер майдонида бугун 1 минг 674 нафар ёшлар меҳнат қилмоқда.

 

photo_2020-06-06_21-17-40.jpg


Кам таъминланган, эҳтиёжманд оилада истиқомат қилувчи 700 нафардан зиёд ёшларга 1 миллиард 427 миллион сўмдан ортиқ субсидия бирламчи агротехник ишларни ташкил этиш учун бандлик бўлимлари томонидан тақдим этилди.

Матбуот анжуманида шунингдек, ёшлар билан ишлаш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар, уларни бартараф этиш, айниқса, мавжуд карантин ҳолатидан келиб чиқиб, пандемия шароитида ёшлар бандлигини таъминлаш, жиноятчилик ва салбий иллатларнинг олдини олиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ёш истеъдодларни аниқлаш ва рағбатлантириш борасидаги ишлар ҳақида ҳам маълумот берилиб, бу борадаги ишларни тизимли равишда давом эттириш лозимлиги қайд этилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар