2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

Мамлакатимизда ёшларнинг муаммоларини чуқур ўрганиб, уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан йил бошиданоқ амалиётга кенг татбиқ этиб келинаётган янги ғоялар, бир қатор ташаббус ва лойиҳалар юқори самара бермоқда.

Буни Бухоро вилоятининг энг чекка ҳудуди саналган Қоровулбозор тумани мисолида яққол кўриш мумкин. Бугунги кунда туманда жами 20 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган бўлса, шунинг 3916 нафари ёки 19 фоизи 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этади. Туманда тузилган “Манзилли режа” ва “Йўл харитаси” лойиҳаларига кўра 2020 йилда ҳудуддаги ишсиз ёшларнинг 898 нафарини иш билан таъминлаш режалаштирилган. Жорий йилнинг ҳозирги даврига қадар эса туман сектор раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қоровулбозор тумани Халқ қабулхонаси билан ўзаро ҳамкорликдаги муайян саъй-ҳаракатлар натижасида 224 нафар йигит–қиз бандлиги таъминланди.

 

Шу ўринда аниқ мисоллар асосида сўз юритадиган бўлсак, туманда “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида махсус дастур ишлаб чиқилди. Ушбу дастур асосида ҳозиргача унумдор, суғориладиган 15 гектар экин майдони ғайрат-шижоатли ёшларга тақсимлаб берилиши ортидан иккита муҳим масала ҳал қилинмоқда. Биринчидан, ёшлар бандлиги кўзда тутилган бўлса, иккинчидан, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш имконияти яратилди. Масалан, Наманган вилоятининг Чуст туманидан келган Сайфулла Турсуналиев ўзига тегишли майдонда полиз маҳсулотлари етиштириш баробарида узумнинг Фарғона навлари парваришини ҳам йўлга қўйди.

 

photo_2020-05-26_15-25-16.jpg

 

Қоровулбозорда изланувчан, янгиликка интилиб фаолият кўрсатаётган ёшлар талайгина. Шулардан бири Анвар Ғайбуллаевдир. Анвар иссиқхона шароитида цитрус мевалари етиштириш ҳадисини олган десак, муболаға бўлмайди. У шахсий томорқасида лимон, мандарин ва апелсин парваришлаб, яхшигина даромадга эга бўлмоқда. Бундан ташқари, тадбиркор ўтган йилдан бошлаб, банан етиштиришни тажрибада синаб кўрди.

 

Ёш тадбиркор, масъулияти чекланган жамият раҳбари Хуршид Жумаев давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз муваффақиятларини йил сайин мустаҳкамлаб бормоқда. Чунки у ер тилини яхши билади. Қолаверса, Хуршид қисқа вақт оралиғида қишлоқ хўжалиги илмини ҳам пухта ўзлаштириб олди. Айниқса қаҳрамонимиз бугун иссиқхона шароитида эртанги бодринг ва помидор маҳсулотлари етиштиришда ўзининг нималарга қодир эканлигини кўрсатмоқда.

 

Қоровулбозорда Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенггаши депутати, тадбиркор Фаррух Бекмирзаев ёшлар бандлигини таъминлаш йўлида кенг кўламдаги ишларга қўл урмоқда.

 

Айни пайтда давлатимизнинг ёшларга бўлган ғамхўрлиги бир қатор ташаббусларга қанот бағишламоқда. Бунга мисол, қоровулбозорлик Имомали Облоқуловга ўтган йили “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 200 миллион сўм кредит ажратилди. Иш кўзини биладиган Имомали ушбу маблағ ёрдамида четдан 100 бош зотли эчки сотиб олди. Айтиш жоизки, 5 кишини иш билан таъминлаган ёш тадбиркор ихтиёридаги эчкилар бир йилда 100 бошга кўпайди.

 

photo_2020-05-26_15-25-18.jpg

 

Халқ депутатлари Қоровулбозор тумани кенггаши депутати, ташаббускор ва серғайрат Алишер Мирзаев томонидан туман марказида оҳак тош ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилганлигига икки йил бўлаётир. Маҳсулот сифатини корхона кўзгусига айлантираётган аҳил ва ҳамжиҳат жамоа асосан ёшлардан иборатдир. Бу ерда 2019 йилда 26 та, 2020 йилда 12 та янги иш ўрни яратилди.

 

Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида ёшларни муносиб иш ўринлари билан таъминлаш учун секторлар ва туман Халқ қабулхонаси ўзаро ҳамкорликда амалий ишларни давом эттирмоқда.

 

Набижон Яхшиев,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қоровулбозор тумани Халқ қабулхонаси мудири

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти

Фойдали ресурслар