2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Адлия идоралари фаолиятида рақамли технологияларнинг аҳамияти ортмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Бугунги кунда мамлакатимизда туб ислоҳотлар даврида адлия идораларига тобора масъулиятли ва муҳим вазифалар юкланмоқда. Хусусан, ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини ташкил этиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш борасида адлия органлари ва муассасалари фаолияти ўзига хос аҳамият касб этмоқда. Фармонда уларнинг ушбу йўналишдаги ишларини янада ривожлантириш билан бирга, ҳозирги карантин шароитида адлия идоралари фаолиятини масофавий тарзда ташкил этиш мақсадида соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этишга эътибор қаратилган.

Таъкидлаш жоизки, адлия идораларининг рақамли технологиялар ёрдамида фаолиятини муваффақиятли амалга ошириши учун зарур қонунчилик базаси шакллантирилмоқда. “Ҳаракатлар стратегияси”да кўрсатиб ўтилган ислоҳотларни тўлақонли амалга ошириш ва белгиланган мақсадларга эришишда Адлия вазирлигининг институционал асослари ва фаолиятини рақамлаштириш бўйича бир қатор тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

 

Жумладан, бу борада Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини мисол сифатида келтириш мумкин. Ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларига назар солсак, ахборот-коммуникация технологиялари давлат органлари фаолиятида катта ўрин тутишини кўришимиз мумкин.

Адлия идоралари нуфузини юксалтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ рўёбга чиқариш учун тўсқинлик қилаётган бюрократик ҳолатларни йўқотиш, рақамли технологиялар асосида кўрсатиладиган хизматлар сонини ошириш, шу жумладан, маъмурий тартиб-таомиллар соҳасини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида мунтазам равишда такомиллаштириб бориш каби вазифаларни бажариш замон талабидир.

Фармонда адлия органлари ва муассасалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш ҳамда давлат хизматларини рақамлаштириш орқали “виртуал адлия” тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилган.

Фармонда адлия идоралари фаолиятини рақамлаштириш йўналишида яна бир муҳим талаб қўйилади. Унга кўра, қонунчиликни тизимлаштириш ва ортиқча ҳуқуқий тартибга солишни камайтириш мақсадида 2020 йил 1 июлдан 2021 йил 1 январгача идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатилиб, 2020 йил 1 июлдан бошлаб синов тариқасида, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб эса тўлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими йўлга қўйилади.

Шу билан бирга, фармонда адлия идоралари зиммасига яна бир салмоқли вазифа юкланади. Яъни давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳри ва Қарши туманида эксперимент тариқасида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилади.

Сир эмаски, юридик хизмат ва умуман юрисконсультларга бўлган талаб юқори бўлсада, уларнинг сифати ва иш натижаларига асосли эътирозлар кўплаб кузатилади. Ушбу вазиятларнинг олдини олиш, юридик хизматлар сифатини ошириш, уларга рақамли технологияларни жорий этиш орқали ҳуқуқни қўллаш амалиётини бирхиллаштириш мақсадида юқоридаги юридик хизматлар кўрсатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Фармонга кўра, мазкур марказлар бюджетдан молиялаштириладиган туман (шаҳар) давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларидаги мавжуд штат бирликларини қисқартириш ҳисобига ташкил этилиб, улар қонун ҳужжатлари билан юкланган барча вазифа ва функцияларни амалга оширади.

Мухтасар айтганда, фармоннинг қабул қилиниши адлия идоралари фаолиятида рақамли технологиялар жорий этиш кўрсаткичларини янада ошириш, малакали ва сифатли давлат хизмати, жумладан, юридик хизмат олишга бўлган фуқаро ва ташкилотларнинг манфаатларини таъминлаш даражасини юксалтириш, адлия ва нотариат фаолиятига оид қонунчиликни такомиллаштириш, адлия органлари олдида турган асосий вазифалардан бири – давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда самарали замонавий механизмларни қўллашга имкон беради.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар