2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Президент Халқ қабулхоналари: сирдарёликларнинг ҳеч бир муаммоси ўз ечимини топмай қолмайди

Бугун Сирдарёда юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этишда Халқ қабулхоналари ҳам муносиб иштирок қилмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасидаги, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги Халқ қабулхоналари секторлар раҳбарлари ҳамкорлигида “Саховат карвон”лари Сирдарё вилоятига мунтазам жўнатилмоқда. Сув тошқинидан зарар кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманлари аҳолиси учун шу кунга қадар жами 1 миллиард сўмдан зиёд 38 турдаги кундалик ҳаёт учун зарур маҳсулотлар олиб келиниб, эҳтиёжманд оилаларга етказилди. Булар асосан озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бошлар, рўзғор буюмлари, гигиена воситалари ва бошқа буюмлардан иборатдир.

Халқ қабулхоналари масъуллари махсус ишчи гуруҳлар ташкил этиб, Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларида уйма-уй юриб, “Қўрғонтепа”, “Аҳиллик”, “Қўрғонтепа”, “Дўстлик”, “Юртдош”, “Саховат” каби ўнлаб фуқаролар йиғинларидаги 3,5 мингдан зиёд оилаларнинг ҳолатини ўрганди. Натижада аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами – боқувчисини йўқотган аёллар, якка-ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор шахслар, ёш болали, кўп фарзандли оилалар рўйхати шакллантириб, уларнинг энг бирламчи ҳаётий муаммоларини ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

photo_2020-05-19_19-35-38.jpg


Шу билан бирга вақтинчалик кўчирилган аҳоли ҳолидан ҳам мунтазам равишда хабар олиняпти. Жумладан, Халқ қабулхоналари ходимлари Гулистон шаҳри “Бўстон”, Мирзаобод тумани “Наврўз” маҳаллаларида сингари ташкил этилган қатор ижтимоий марказлардаги оилаларга кунлик эҳтиёжлари учун нима зарур бўлса, барча керакли ёрдамни ўз вақтида кўрсатяптилар.

Тошқин оқибатидан жабр чеккан инсонлар муаммоларини ўрганиш асносида Халқ қабулхоналарига 1,1 мингдан зиёд мурожаат қабул қилинган. Мутасадди ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида мазкур мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг 89 фоизи жойида ҳал қилинган. Хусусан, ичимлик суви, электр энергияси ва газ билан таъминлаш, тошқин натижасида йўқотилган ҳужжатларни тиклаш, зарарни қоплаш учун компенсация маблағларини белгилаш ва ундириш, кредит таътиллари бериш, қўшимча иморатларни тиклаш, бандликни таъминлаш каби қатор масалалар шулар жумласидандир.

Бу бордаги ишлар изчил давом этмоқда. Сирдарёликларнинг ҳеч бир муаммоси ўз ечимини топай қолмайди!

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслигиИшонч телефони24 Июль 202410 Август 2024Сирдарё вилояти

Фойдали ресурслар