Юртимизда эпидемия сабаб эълон қилинган карантин натижасида кўплаб ишлаб чиқариш, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва савдо нуқталари тўхтаб қолган эди. Шу вақт мобайнида аҳоли орасида айрим ижтимоий маиший муаммоларга дуч келганлар сони ҳам ортгани ҳақиқат.
Хайриятки, ҳукуматимизнинг ўз ўрнида амалга оширган саъй-ҳаракатлари билан ўта оғир кунларни аста секин енгиб, ёруғлик сари чиқиб бормоқдамиз.
Айниқса, шу вақт оралиғида “Саховат ва кўмак” хайрия ташаббуси орқали кўплаб юртдошларимизга саховатпеша ҳамюртларимиз томонидан моддий-маънавий ёрдам кўрсатилди.
Ана шундай саховатпеша тадбиркорлардан бири, “Миллий тикланиш” партияси бошланғич ташкилоти аъзоларидан иборат “Grand Pharm Trade” МЧЖ Бош директори Азизхўжа Аббосхўжаев республикамиз бўйлаб 5000 оилани МЧЖ қарамоғига олди.
Ушбу ҳафтадан бошлаб МЧЖ ташаббуси билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудлардаги бошқарма ва бўлимлари томонидан тақдим этилган рўйхат асосида кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тижорат банкларининг пластик карталари тарқатила бошлади.
“Миллий тикланиш” партияси Андижон вилоят Кенгаши депутати Қахрамон Отахоновнинг таъкидлашича кам таъминланган 5000 оилага МЧЖ томонидан ҳар ойда 1 млн. сўмдан, жами 3 ой муддатда 3 млн. сўм моддий ёрдам уларнинг номига очилган банк пластик карталарига ҳар ой бошида тушириб берилади. “Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга жами 15 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ажратилган.
Андижон вилоятининг ўзида 900 га яқин оила рўйхатга киритилган бўлиб, шу кунгача Андижон вилоятидаги 500 та оилага банк пластик карталари етказиб берилди.
Ҳақиқатдан ҳам эҳтиёжманд, муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги босқичини бошлаш бугуннинг талабига айланган. Халқимизнинг, сабр-матонати, давлатимизнинг инсонпарвар сиёсати ҳамда саховатли тадбиркорларимизнинг кўмаги билан, жипсликда бир мушт бўлиб, синовли кунларни енгиб ўтмоқдамиз.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Таълим кредити | Ишонч телефони | 8 Май 2024 | 23 Май 2024 | Хоразм вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |