2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Адлия вазири: «Одамлар уйда қолишади, лекин уларнинг эҳтиёжлари ҳеч қаерга йўқолмади»

Давлат хизматлари учун пандемия билан боғлиқ қийинчиликларни қандай енгиш мумкин? Давлатлар карантин чоралари ва иқтисодий тўсиқлар шароитида нима қилишлари керак? Халқаро савдо ва логистика қандай қийинчиликларга дуч келди? Карантин даврида жамиятни сафарбар қилишда қандай ижтимоий инновациялар ва ақлли қарорлар яхшироқ ёрдам беради? Пандемиядан кейин барқарорликни қандай таъминлаш мумкин?

Ушбу ва бошқа жиҳатлар Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги (SAPSSI) томонидан ташкил этилган «COVID-19 га ҳукуматларнинг тезкор жавоби» Глобал веб-форумида муҳокама қилинди. Икки кун 14-15 май кунлари давомида ушбу мулоқот ва тажриба алмашиш, турли мамлакатларнинг инновацион ёндашувларининг муҳокама майдонига айланди. «COVID-19» га қарши курашда ва пандемиядан кейинги даврда ижтимоий инновациялар ҳамда оқилона қарорларнинг ҳал қилувчи ролини давлат хизматларини кўрсатиш механизмлари билан боғлиқ ҳозирги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.

Глобал веб-форумда дунёнинг турли мамлакатларидан вазирлар ва халқаро ташкилотларнинг юқори лавозимли вакиллари иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам спикерлар сафида чиқиш қилди.

«Пандемия даврида давлат хизматлари» сессияси доирасида адлия вазири Русланбек Давлетов республикада давлат хизматлари тизимида юзага келган масалалар ва бу борадаги амалий қарорлар ҳақида ўз фикрларини баён қилди.

Таъкидланганидек, COVID-19 эпидемиясининг дастлабки кунларидан бошлаб Ўзбекистон раҳбарияти инфекция оммавий тарқалишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўрди, жумладан, карантин режими жорий этилди.

«Мамлакатимизда инфекцияни «ихоталаш» чоралари кўрилди. Одамлар уйда қолишди, лекин уларнинг эҳтиёжлари ҳеч қаерга йўқолмади. Давлат ва унинг ташкилотлари ҳам ўз ролини, вазифаларини қайта кўриб чиқиши, иш услуби ҳамда усулларини ўзгартириши ҳар қачонгиданда долзарб бўлиб турибди. Буларнинг барчаси солиқ тўловчиларнинг ортиб бораётган талабини қондириш учун зарурдир», деди Р. Давлетов.

Масалан, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида бўлди. Давлат хизматлари марказлари автотранспорт воситалари ҳаракати учун рухсат берувчи стикерларни берганлиги сабабли, чеклов чоралари даврида мураккаб вазифалардан бирини амалга оширишига тўғри келди.

Қаттиқ карантин бўлишига қарамасдан, давлат хизматлари марказлари нафақат иш вақтини қисқартирибгина қолмай, балки 24 соатлик хизматга ўтишди. Аризалар онлайн қабул қилинди. Ўн кун ичида ўртача 200 мингдан ортиқ ариза кўриб чиқилди, уларнинг фақат 15% мезонларга мувофиқ деб топилди.

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун электрон давлат хизматлари турлари сезиларли даражада кўпаймоқда. Ҳозирда мавжуд тизимда 140 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилаётган бўлса, йил охирига қадар унга яна 50 та қўшимча хизмат қўшилиши режалаштирилган. Янгиликлардан яна бири фуқаролар томонидан уйдан чиқмасдан, масофадан туриб электрон имзо калитини олиш имконияти бўлди.

Давлат хизматлари марказларининг замонавий бинолари қурилиши давом этмоқда, йил охирига қадар қарийб 200 та марказ биноси қурилиши тугалланиши кўзда тутилган. Шундай қилиб, аҳоли постпандемик даврда энг қулай шароитларда давлат хизматларини олиши мумкин. Бироқ, биринчи навбатда, онлайн хизматларни тақдим этишга ўтиш лозим. Бу ҳозир амалга оширилмоқда ҳам, бу давлат ва фуқароларнинг ўзаро ҳамкорлигининг истиқболидир.

«Умуман олганда, биз жуда кўп нарсани ўргандик, пандемиядан хулоса чиқардик. У бизнинг заиф томонларимизни кўрсатди, такомилга муҳтож бўлган тузилмаларни аниқлади. Бундан ташқари, биз қутулишимиз керак бўлган нооқилона бюрократияга дуч келдик. Шу муносабат билан, янги маъмурий муносабатларни қуришнинг замонавий инновацион усулларини тадқиқ қилиш ва жорий этиш, ушбу соҳадаги давлат тузилмаларининг мақсад ва вазифаларини тубдан қайта кўриб чиқиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш воситаларига алоҳида эътибор бериш, хизмат кўрсатишнинг умумий тартиб-таомилларини қайта кўриб чиқиш бошланди. Масалан, вазирлик бизнес учун лицензиялар ва рухсатномалар сонини икки баробарга қисқартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлади», - деди адлия вазири.

Глобал веб-форумда SAPPSI (ASAN Service) раиси Ульви Мехтиев, ICESCO Бош директори Салим М. Аль-Малик, БМТТД маъмури Ахим Штайнер, Жаҳон иқтисодий форуми президенти Борге Бранде, Европа ташқи алоқалар хизмати (EEAS) бошқарувчи директори ўринбосари Люк Девинь ва бошқалар сўзга чиқишди.
 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар