2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Қумқўрғонда саховот тадбирлари янада кенг қулоч ёймоқда

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати муборак Рамазон ойида халқимизни янада жипслаштириб, синовли кунларда эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашда юксак самаралар бермоқда.

Сурхондарё вилоятида ҳам савобталаб инсонлар, саховатпеша тадбиркор ва фермерлар ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ҳамда ногиронлиги бор оилаларга ёрдам қўлини чўзиб, уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва бошқа бирламчи эҳтиёж моллари етказиб бераётир. Уларнинг яшаш тарзини ўзгартириш учун чорва моллари ва парранда билан таъминламоқда. Жумладан, ҳозиргача воҳада турмуш шароити оғир уч юздан ортиқ оиланинг ҳар бирига бир бошдан соғин сигир туҳфа қилинди.

Қумқўрғон туманида ҳам секторлар кесимида кам таъминланган, турмуш шароити оғир оилалар рўйхати шакллантирилиб, соғин сигир тарқатиш йўлга қўйилди. Туман ҳокимлиги ташаббуси ва ҳомийлар кўмаги билан дастлаб ижтимоий кўмакка муҳтож 27 оилага соғин сигир етказиб берилган бўлса, бугун яна 104 эҳтиёжманд хонадон қўрасига бир бошдан қорамол келтириб берилди. Бундай саховот кўмакка муҳтож оилаларга қут-барака ва бир олам қувонч улашаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

– Турмуш ўртоғим вафот этганига беш йил бўлмоқда, – дейди Янгиер маҳалласида яшовчи Х.Умарова. – Уч нафар вояга етмаган фарзандим бор. Ҳозирги оғир шароитда уларнинг таъминоти мени жиддий ўйлантираётган эди. Кутилмаганда хонадонимизга бепул соғин сигир келтириб беришганидан суюниб, кўзларимга қувонч ёшлари келди. Чунки, қорамол уйга барака келтиради, деб кўп эшитганман. Лекин, қўлим калталик қилиб, уни сотиб олишнинг имконини тополмаётган эдим. Илоҳим, улуғ ойда бизнинг турмушимизни ўйлаб, хайр-саховот кўрсатган, ёрдам қўлини чўзганлар ҳеч кам бўлмасин. Ер юзидан кўзга кўринмас ёв тезроқ чекинсин. Юртимизни турли офатлардан Яратганнинг ўзи асрасин.

Муборак Рамазон ойида туманда кенг қулоч ёзаётган бундай хайрли тадбир кам таъминланган оилаларни камбағалликдан чиқаришга йўналтирилгани билан ҳомийларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Шунга асосан бундай оилаларга 50 тадан товуқ ҳам бериш йўлга қўйилиб, чин эҳтиёжманд оилалар қўллаб-қувватланмоқда.

Ҳудудларда эзгуликка йўғрилган саховат тадбирлари давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти

Фойдали ресурслар