2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқаро ташкилотлар вакиллари янги турар-жойларни билан танишди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти лойиҳасининг Ўзбекистондаги доимий координатори Джон Макгрегор Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида “Обод қишлоқ дастури доирасида бунёд этилган Олтинкўл маҳалласидаги янги турар жой массиви билан танишди.

Мирзачўлни ўзлаштиришнинг дастлабки даврларда – 1967 йилда ташкил этилган Пахтакор туманининг яқин йилларгача меҳмонларни қизиқтирадиган жиҳати йўқ эди. Аксинча, чўлини ўзлаштиришнинг дастлабки даврларида қурилиб, бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермай қолган уйларнинг абгор ҳолати, ижтимоий инфратизимнинг заифлиги аҳолига катта қийинчилик туғдириб келаётган эди.

Бугун туманга келган меҳмонлар янги қиёфадаги турар жой массивига дуч келишгандан ҳайратга тушганларини айтишди. Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда «Обод қишлоқ» дастури доирасида амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан кўзланган бош мақсад – аҳоли эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилиш эканлигининг ҳаётий ифодасини айнан шу ерда ҳам кўриш мумкин эди.

Туман марказида 1960-1970 йилларда қурилган 88 та барак типидаги уйнинг 611 та хонадонда 939 та оила қийналиб яшаб келган эди. Ўтган йили бу оилалар учун Олтинкўл маҳалласи ҳудудида 435 та, «Олмазор» қишлоғида 305 та жами 740 та якка тартибдаги замонавий миллий услубдаги уй қурилди. Барак уйлар эгаларининг қолганлари янги қурилган кўп қаватли уйларга кўчиб чиқди.

пҳото_2020-04-25_18-52-09.жпг

Меҳмонлар Олтинкўл маҳалласида турар жой массивида янги уйларга кўчиб чиққан одамларнинг яшаш шароити билан танишди. Коммуникация тармоқлари, электр, газ, ичимлик суви, ички йўллар қурилишидаги ишлар билан ҳам қизиқди. Маҳаллада «Пахтасаноат» ОТАЖ томонидан бунёд этилган 150 иш ўринли тикувчилик цехи фаолияти билан қизиқди.

– Бу ерда кўрганларим мен учун кутилмаган янгилик бўлди, – дейди БМТ Ташкилотининг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер. – Одамларнинг уй-жой билан таъминлаш, улар учун яшаш шароити яратиб бериш масаласи БМТ фаолиятидаги энг муҳим масала ҳисобланади. Биз,Ўзбекистон ҳукуматининг бу масалани ҳал этишга жуда катта эътибор билан қараётганидан жуда мамнунмиз.

пҳото_2020-04-25_18-51-49.жпг

Шу ўринда бу ерда яна бир муҳим жиҳатга, ҳукумат республикадаги кам сонли миллат вакилларига тенг имкониятлар яратиб, уларга яшашлари учун барча қулайликларни яратиб қўйганига гувоҳ бўлдим. Янги уйларда яшаётганларнинг кўпчилиги республикадаги кам сонли миллат вакиллари экан. Бу жуда яхши.

Худди шундай фикрларни Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакили ҳам билдирди.

пҳото_2020-04-25_18-51-38.жпг

– Уй одамларга фақат бошпана эмас, бу инсон беҳавотир яшайдиган энг биринчи маскандир, — дейди жаноб Джон Макгрегор. – Бу ерда одамлар уй билан таъминланган. Яна бир муҳим жиҳат одамларнинг яшаши учун энг зарур восита бўлган иш жойидир. Европа стандартлари талабларига яқин тикувчилик корхонаси барпо этилгани ҳукумат бу масалани ҳам ҳал этаётганлиги натижасидир. Бу муваффақиятлар одамни қувонтиради.

Шунингдек, меҳмонлар маҳалла гузари қурилиши, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш иншоотлари, 50 нафар болага мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси, сунъий тўшамали спорт майдончаси қурилиши билан танишди.

пҳото_2020-04-25_18-51-53.жпг

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар