2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ қабулхоналарига тушаётган аксарият мурожаатлар ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам ҳисобига тўғри келмоқда

Юртбошимиз пандемияга қарши курашиш юзасидан ҳаётий ташаббуслар билан чиқиб, давлат ва жамият имкониятлари ҳамда саъй-ҳаракатларини ягона мақсад йўлида бирлаштирди. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатининг ташкил этилиши шундай эзгу ғоялардан бўлди.

Мазкур хайру саховат, савоб ишларида ҳам Президент Халқ қабулхоналари халқимизнинг чин маънодаги кўмакчиларидан бирига айланиб улгурди.

 

Бугун Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган аксарият мурожаатлар ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам ҳисобига тўғри келмоқда.

 

Ҳар бир Халқ қабулхонаси қошида “Тезкор ишчи гуруҳ штаблари” тузилиб, тегишли идоралар билан ҳамкорликда аҳоли учун “ишонч телефонлари” ташкил этилди. Мазкур ҳамкорлик орқали кўмакка муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кўп фарзандли оилалар, боқувчиси бўлмаган оилаларга хайрия ёрдамлари, озиқ-овқат, тиббий ёрдам, дори-дармон, электр, сув, газ таъминоти каби муҳим масалалар билан боғлиқ бўлган мурожаатларни қисқа муддатларда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

 

photo_2020-04-27_09-47-12.jpg

 

Тезкор тиббий муолажани талаб этадиган мурожаатлар ҳам Халқ қабулхоналарининг алоҳида эътиборида. Мазкур ҳолатлар бўйича соғлиқни сақлаш бўлимлари билан ҳамкорликда фуқароларга ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. Фуқаролар соғлиғи, айниқса, узлуксиз равишда ҳаётий зарур муолажалар олиш (гемодиализ, химиотерапия ва бошқа оғир касалликлар), дори-дармон истеъмол қилиш (диабет, эндокрин ва бошқа касалликлар) билан боғлиқ муаммолар ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратиляпти.

 

Шу билан бирга, Президент Халқ қабулхоналарининг оғир аҳволга тушиб қолган оилаларга кўмак кўрсатиш борасидаги ишларида “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” тизими ҳам яхши самара бермоқда. Мазкур жараёнларга жойлардаги савобталаб, саҳоватпеша ҳомийлар ҳам кенг жалб этилмоқда.

 

Ўтган карантин даври мобайнида республикамиз бўйлаб Халқ қабулхоналари томонидан 45 мингга яқин мурожаатлар асосида фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий нафақалар ажратиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, озиқ-овқат ва тиббий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва бошқа йўналишлардаги қатор муҳим масалаларда кўмакталаб оилаларга ёрдам кўрсатилди.

 

photo_2020-04-27_09-47-11.jpg

 

Айнан шундай савобли ишларнинг яққол мисол сифатида муборак Рамазон ойида Фарғона вилоятида бўлаётган кенг кўламдаги ишларни келтирсак бўлади. Хусусан, Фарғона, Ёзёвон, Қува каби вилоятнинг қатор туманларида Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида сектор раҳбарлари, корхона-ташкилотлар вакиллари ҳамда Мўминжон Йўлдошев раҳбарлигидаги “Fergana-Oseana”, “Baxodir Logʻon Tekstil” сингари кўплаб саҳоватпеша ҳомийлар ҳамкорлигида минглаб қийин аҳволга тушиб қолган, кам таъминланган юртдошларимизга кўмак кўрсатиляпти.

 

Жумладан, оғир аҳволдаги ҳар бир оилага 1 қоп ун, 10 кг. картошка, 5 кг сабзи, 0.5 кг. пиёз, 1 кг. гўшт, 2 кг. шакар, 5 кг. гуруч ва 5 литр ўсимлик ёғи етказиб берилди. Шу кунгача 253 миллион сўм миқдорда 800 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ёрдам тариқасида етказиб берилди.

 

Бу каби ишлар Президент Халқ қабулхоналари томонидан барча ҳудудларда тизимли давом эттириляпти.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизишИшонч телефони31 Август 202410 Сентябрь 2024Хоразм вилояти
Янги МТТ қуришИшонч телефони23 Август 202428 Август 2024Тошкент шаҳри
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони13 Август 202424 Август 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар