2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ манфаатлари йўлида хизмат қилишга тайёрмиз

Жойларда аҳоли билан учрашувлар натижалари, мурожаатлар таҳлили давлат органлари ва фуқаролар ўртасида боғлаб турувчи кўприкка зарурат борлигини кўрсатмоқда.

Бу борада давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 16 апрель куни имзолаган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ-5980-сонли фармонига биноан тузиладиган янги палата давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорликни мустаҳкамловчи муҳим ҳужжат ҳисобланади.

 

Фармонда белгиланганидек, Жамоатчилик палатасида жамоатчилик асосида ишлайдиган аъзолар сони 50 нафардан иборат бўлиб, уларнинг 18 нафари Президент томонидан тайинланади. Улар турли соҳаларда жамият ривожига ҳисса қўшиб келаётган фуқаролар, ННТ ва ОАВ вакиллари орасидан тайинланади. Яна 18 нафар аъзо эса республика миқёсида фаолият кўрсатаётган ННТ, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари тақдим этган номзодлар орасидан танлов асосида Жамоатчилик палатаси қарорига асосан аъзо этиб қабул қилинади. Палатанинг 14 нафар аъзоси ҳудудий Жамоатчилик палатаси вакиллари бўлиб улар лавозими бўйича ҳудудий Жамоатчилик палатаси раиси ҳисобланади.

 

Шунингдек, ҳудудий Жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 21 нафар аъзодан иборат бўлиши белгиланди. Жамоатчилик палатаси вакилларининг муддати 3 йил қилиб белгиланган. Юридик мақоми эса маслаҳат Кенгаш органи бўлади. Жамоатчилик Кенгаши томонидан ишлаб чиқиладиган таклиф ва мулоҳазалар тавсиявий характерга эга бўлади.

 

Палата аъзолари ҳар бир давлат органининг очиқ ҳайъат мажлисида шунингдек, Олий Мажлис палаталарининг мажлисларида, ҳукумат соатида, маҳаллий Кенгашлар мажлисларида иштирок этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва тузатишлар киритиш тўғрисидаги таклифлар, ўта долзарб масалаларга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик палатасига кўриб чиқиш учун юборилади. Бундан ташқари палаталарга жамоатчилик палатаси сўровини юбориш, давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари таркибларини шакллантиришда иштирок этиш сингари ваколатлар берилмоқда.

 

Янги киритилаётган тартибга мувофиқ вилоят халқ депутатлари кенгашларининг йиғилишларида ҳар чоракда жамоатчилик палатаси томонидан кўтарилган ва ўтказилган ўрганишлар натижалари муҳокама қилиниши белгиланди. Шу билан бирга жамоатчилик палатасига берилган муҳим масалалардан бири бу фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида фундаментал тадқиқотларга ташаббускор бўлиш имконияти берилмоқда.

 

Жамоатчилик палатасининг муҳим вазифаларидан бири бу давлат дастурларининг ҳам мониторингини амалга ошириш, ундан ташқари жойларда қонунчилик ҳужжатларининг амалда ишлаш ҳолатини ҳам мониторинг қилиш вазифаси юклатилмоқда. Бу эса “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунда белгилаб берилган назорат функциялари, назорат инструментларидан эндиликда янада фаол, янада кенгроқ фойдаланиш имкониятини беради. Бу борада фармонда манфаатдор вазирлик ва идораларга “Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги жамоатчилик палатаси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

 

Шундай қилиб, мамлакатимизда жамият ислоҳотлар ташаббускори деган халқчил ғоянинг амалдаги рўёби сифатида фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилувчи янги тузилма майдонга келмоқда. Биз нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари бу ишончни оқлаймиз ва ўзимизда бор имкониятларни амалга ошириб халқ учун беминнат хизмат қилишимизни билдирамиз.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар