Ўзбекистонда карантин шароитида аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари иш бошлаган. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида ташкил этилган мазкур марказлар фаолиятининг бугунги фаолиятига доир маълумотлар эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистондаги 9121 фуқаролар йиғинида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор фуқаролар рўйхати доимий шакллантирилиб борилади. Республика бўйича якка-ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексалар ҳамда ногиронлиги бор шахслар сони 16 минг 576 нафарни ташкил этади.
Карантин даврида уларга кўмак бериш учун Ёшлар иттифоқи фаолларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи жалб этилган.
Бугунги кунда Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига келиб тушган мурожаатлар ҳамда маҳаллалар томонидан шакллантирилган рўйхатлар асосида 9 мингдан зиёд оилага хайрия ёрдами етказиб берилди.
Бу жараёнда кўнгилли ёшлар ҳамроҳлигида нафақат кексалар ва нуронийлар, балки барча тоифадаги муҳтож оилаларга ҳам ёрдам кўрсатилмоқда.
Таъкидланишича, ҳомийлик марказларига мурожаат қилган фуқаро ижтимоий ёрдамни олиш учун уйидан чиқиши ёки маҳалла идорасига бориши шарт эмас. Ижтимоий ёрдам уйга олиб келиб берилади.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлиги | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
Шартнома ва битим шартларининг бажарилмаслиги | Веб-сайт | 3 Апрель 2024 | 24 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |