2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Орол денгизининг 706 минг гектардан зиёд майдонида ўрмонлаштириш тадбирлари олиб борилди

Орол денгизининг қуриган майдонига «яшил қоплама» – ҳимоя ўрмонзорларини барпо қилишнинг навбатдаги мавсуми якунига етди. Мўйноқ туманига қарашли собиқ Возрождение ороли ва Қораўзак тумани ҳухудидаги Ақпеткей массивида самолётда уруғ экиш ва кўчат ўтқазиш ишлари олиб борилди.

р 1.JPG

 

–2019-2020 йилларда денгизнинг қуриган майдонига, яъни Возрождение ва Ақпеткей ҳудудларига 700 минг гектар майдонда «яшил қоплама» – ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилиш учун чўл ўсимликларини экиш белгиланган эди. Март ойи охирларида белгиланган режалар ортиғи билан бажарилди – Оролнинг суви қуриган 706 минг 401 гектар майдонида ўрмонлаштириш ишлари олиб борилди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси ўринбосари Ернияз Акимниязов. – Режа бўйича 100 минг гектар майдонда кўчат экиш, 510 минг гектар майдонда самолёт ёрдамида уруғ сепиш ҳамда 90 минг гектар майдонда техника ёрдамида уруғ экиш мўлжалланган бўлса, ҳақиқатда 40 минг 284 гектар майдонда кўчатдан экилди, 663 минг 103 гектар майдонга техникаларда (самолёт, дельтаплан ва тракторларда) уруғ сепилди. Мавсум давомида қарийб 167 минг гектар ер майдони экишга тайёрланди.

 

р 3.JPG

 

Ўрмонлаштириш тадбирлари учун 2 минг 770 тоннага яқин чўл ўсимликлари уруғлари тайёрланди. Шундан 600 тоннага яқини Мўйноқ тумани аҳолиси томонидан тўпланди. Экишга асосан саксовул уруғлари, ундан ташқари қорабарақ, қандим, черкез ва бошқа чўл ўсимликлари тайёрланди ва экилди.

Оролнинг қуриган тубида ўрмонлаштириш тадбирларига 850 та техника (жумладан 4 та самолёт) ва 2500 дан ортиқ ишчилар жалб қилинди.

 

Мазкур тадбир 2019 йил декабрь ойида бошланган бўлиб 2020 йил март ойи охирларида режа ортиғи билан бажарилди. Бундан олдинги масумда (2018 йил декабрь ва 2019 йил март ойлари) 460 минг гектардан ортиқ майдонда чўл ўсимликлари экилган эди.

 

Умуман, ўрмонлаштириш тадбирлари денгиз чекингандан кейин, яъни ўтган асрнинг 80 йилларида бошланган бўлиб, қарийб 40 йил давомида атиги 400 минг гектар майдон ўрмонлаштирилган эди. 2018 йилгача, яъни янги ўрмонлаштириш даври бошлангунга қадар, Мўйноқда ўрмонлаштириш тадбирларига атиги иккита трактор (Т28 маркали) ва 10-15 ишчи жалб қилинган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич бир неча юз баробарга ошган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти

Фойдали ресурслар