2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Юксак тафаккур, темир интизом, сабр-тоқат ва шахсий масъулият

Бугунги кунда бутун инсоният оғир кунларни бошидан ўтказмоқда. Коронавирус инфекцияси 190 дан ортиқ мамлакатни қамраб олди. Афсуски, бу касаллик мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади.

Коронавирус пандемияси билан боғлиқ хабарлар барчамизни бирдек хавотирга солмоқда. Бу офатдан халқимизни асраш мақсадида давлатимиз раҳбари бошчилигида таъсирчан чоралар кўрилмоқда. Хусусан дунёни ларзага солаётган коронавирус пандемиясининг аввало инсонлар ҳаётига жиддий таъсир қилаётгани, қолаверса, бепарволикка берилиб, ижтимоий, иқтисодий, умуман, турмуш тарзимизга салбий оқибатларидан ташвишланган ҳолда куни кеча Президентимиз видеоселектор йиғилишида учинчи бор халқимизга мурожаат қилди.

 

Давлат раҳбарининг айнан ушбу масала бўйича такроран мурожаат қилишлари бежизга эмас. Сабаби, ҳанузгача бу касалликнинг оқибати нималарга олиб келишини, касалликка чалинган бир беморнинг қанчадан-қанча фуқароларимизга, қолаверса миллатимизнинг эртанги кунига салбий таъсир кўрсатишини тушуниб етмаётганлар борлиги ташвишланарли ҳол. Бундан ташқари, чекка ҳудудларда, бу касаллик бизда йўқ, қабилида иш юритиб карантин қоидаларига амал қилмасдан кўчага чиқиб мақсадсиз тўпланишиб туриши ёки турли оммавий тадбирларни ўтказаётгани ҳам афсуски учраб турибди.

 

Бир жиҳатни яхши англаш керак, коронавирус инфекцияси чегара билмайди, унинг юқиши билан эса ўзини, яқинлари, маҳалласи қўйинки халқимизга ўзининг салбий оқибатларини етказиши дунё ҳамжамиятида юз бераётган фожиали ҳолатлар бунинг яққол исботидир.

 

Вилоятимизда бу инфекциянинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида барча зарур кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, аҳоли гавжум бўладиган жойлар, бозор, кўчалар, кўп қаватли уйлар режа асосида дезинфекция қилиш ҳамда аҳолини уйдан чиқмаслик борасида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Барча тиббиёт муассасалари кучайтирилган иш режимига ўтказилди.

 

Бугунги кунда вилоятда чет эл сафарида бўлиб қайтган ва улар билан бевосита мулоқот қилган 3594 нафар юртдошларимиз тиббий кузатувга олинган бўлиб, улар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

 

Бундан ташқари, аҳолимизни зарур озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ҳар бир маҳаллага кўчма савдо шохобчалари ташкил қилиниб, маҳсулотлар бозор нархида етказиб берилмоқда.

 

Муҳтарам Президентимиз ўз мурожаатларида “Ишонтириб айтаманки, коронавирус тарқаб кетмаслиги учун давлат барча чораларни кўради. Аммо шу синовли дамларда ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун энг аввало ўзимиз масъулмиз” дея таъкидлади.

 

Албатта бу ишларни амалга оширишимиз учун юртбошимиз таъбири билан айтганда “юксак тафаккур, темир интизом, сабр-тоқат ва шахсий масъулият энг таъсирчан қуролимиз бўлиши керак”.

 

Мурожаатда тилга олинган Президентимизнинг қисқа вақтда қабул қилган иккинчи фармонида ҳам бу касаллик оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб берилди. Айни пайтда иқтисодиётда рўй бераётган инқирознинг олдини олиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

 

Жумладан, мазкур фармон билан:

 

биринчидан: вилоятимизда туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи 16 та тадбиркорлик субъектлари шу йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод қилинади. Шунингдек, фармонга кўра ижтимоий солиқ ставкаси ҳозирги 12 фоиздан 1 фоизга туширилади.

 

Иккинчидан: карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган қарийб 4 минг 500 нафар якка тартибдаги тадбиркорларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилади.

 

Учинчидан: тушуми ўтган ойдагига нисбатан 50 фоизга камайган 5 минг 200 га яқин кичик бизнес субъектларига айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва сув солиғини тўлаш муддати шу йил 1 октябрга қадар кечиктирилади.

 

Тўртинчидан: жорий йил 1 апрелдан бошлаб 12 мингдан ортиқ юридик шахсларнинг табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги 100 фоиздан 30 фоизга туширилади.

 

Бешинчидан: йил бошидан тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан 58 нафар кичик тадбиркорлик субъектларига банклар томонидан жами 42 миллиард сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилган бўлса, эндиликда кредит ставкаси 28 фоизгача бўлганда ҳам унинг 12 фоизи давлат томонидан қопланади.

 

Олтинчидан: вилоятда 444 та қийин аҳволдаги корхоналарнинг 205 миллиард сўмлик ҳамда 1 минг 500 дан ортиқ якка тартибдаги тадбиркорларнинг 95 миллиард сўмлик кредит мажбуриятининг муддати узайтирилди.

 

Шунингдек, 3 та пахта-тўқимачилик кластерларининг 2019 йилда пахта етиштириш учун олган 88 миллиард сўмлик кредитларини қайтариш муддати ҳам 1 октябргача узайтирилди.

 

Еттинчидан: шу йил якунига қадар ун, ўсимлик ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, шахсий-гигиена воситалари каби асосий истеъмол товарларини импорт қилишда божхона божи ва акциз солиғи ундирилмайди. Шунингдек, жорий йил март-июнь ойларида муддати тугайдиган 4 минг 980 болали оилаларга нафақа, бола парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдамларни тўлаш учун қўшимча мурожаат ва ҳужжатлар талаб этилмай, улар автоматик тарзда 6 ойдан 1 йилгача узайтирилди. Мазкур чоралар орқали вилоятда яна 3 минг 689 кам таъминланган оилалар қамраб олинади.

 

Бундан ташқари 226 нафар ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 18 турдаги асосий озиқ-овқат ва шахсий-гигиена маҳсулотлари бепул етказиб берилади.

 

Саккизинчидан: карантин даврида уй шароитида ривожлантириш мумкин бўлган фаолият турлари янада қўллаб-қувватланади. Жумладан, вилоятда фаолият юритаётган 650 дан ортиқ ҳунармандчилик билан шуғулланувчилар, фаолиятини ривожлантириш учун қўшимча маблағлар жалб қилинади.

 

Мурожаатдан келиб чиққан ҳолда ҳозирги таҳликали вазиятда ҳаммамиз ҳамжиҳат бўлиб миришкор деҳқонларимиз, аҳолимиз ўз томорқаларида озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш бўйича кўкламнинг ҳар дақиқасини ғанимат билиб, вақтдан унумли фойдаланиш керак. Зеро, юртимизда карантин тартиблари ўрнатилган, ва бунга амал қилиш лозим, аммо қишлоқ хўжалиги ишлари қараб турмайди, ҳаёт давом этади. Шундай экан, ҳар биримиз мавжуд воқеликни тўғри англаган ҳолда юртимиз иқтисодиёти ривожига ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз шарт.

 

Шу ўринда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича республикада Боёвут намунаси ташкил этилаётгани биз сирдарёликларга жуда катта масъулият ва жавобгарлик ҳиссини юклайди.

 

Демак ҳар биримиз у раҳбарми, оддий ишчими ким бўлишидан қатъий назар касалликни олдини олиш бўйича карантин қоидалари асосида барчамиз бирлашиб, ҳамжиҳатликда поклик, тозалик, озодаликни кунимизнинг асосий мақсадига айлантириб, қатъий тартиб-интизом билан қадриятларимизга амал қилсак, Юртбошимизнинг “...мен ана шундай мард ва матонатли, меҳр-оқибатли халқимизнинг ақл-заковатига, унинг метин иродасига ва қатъиятига тўла ишонаман”, дея билдирган ишончларини оқлаган бўламиз.

 

Ғофиржон МИРЗАЕВ,

Сирдарё вилояти ҳокими

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар