2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Хайрия маркази маҳсулотларини кўнгиллилар манзилга етказмоқда

Сурхондарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошидаги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази жамланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни эҳтиёжманд оилаларга етказиб беришни бошлади.

Хайрия маҳсулотлари санитар-гигиеник талабларга мувофиқ кўрикдан ўтказилиб, қабул қилинмоқда. Тегишли тартибда тақсимланиб, манзилга етказилгунга қадар санитар-гигиеник талабларга мувофиқ сақланиши таъминланаётир. Хайрия ёрдамлари ортилган транспортлар ҳар бир маҳаллага кириб чиққанидан сўнг тўлиқ санитар ишловдан ўтказилмоқда.

Термиз шаҳридаги «Алпомиш» кураш мажмуасида ташкил этилган ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказида жамланаётган 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситаларининг дастлабки қисми кўнгиллилар томонидан махсус ажратилган учта «Дамас» автомашинасида Термиз шаҳридан Термиз туманидаги Каттақум, Нурафшон ҳамда Ат-Термизий номли маҳаллаларга кўчиб борган 65 эҳтиёжманд хонадонга етказиб берилди.

Олинган маълумотларга кўра, ташкил этилганидан буён Термиз шаҳридаги марказга ўн тоннадан зиёд картошка, ҳар бири беш тоннадан ортиқ макарон, шакар, ун, ёғ, гуруч, пиёз каби озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, антисептик воситалар, тиббий ниқоб ва бошқа зарур дори-дармонлар тўпланган.

Термиз шаҳри ва туманларда ташкил этилган ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларида CАЛЛ CЭНТРлар фаолияти ҳам йўлга қўйилган бўлиб, Термиз шаҳрида «1197» қисқа телефон хизмати орқали ёрдамга муҳтож шахслар, хайрия қилмоқчи бўлган тадбиркорлар ва бошқа саховатпеша инсонлар мурожаатлари узлуксиз қабул қилинмоқда.

 

07.jpg

 

06.jpg

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти

Фойдали ресурслар