2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳар бир оила маҳалланинг эътиборида

Ўз маҳалласи одамлари, қўни-қўшнилар ҳолидан хабар олиш неча асрларки халқимиз учун азалий қадрият бўлиб келган. Айниқса, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга мурувват кўрсатиш бугунги кундаги энг долзарб вазифаларимиздан бири ҳисобланади.

Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда туман ва шаҳар бошқармалари томонидан бу борада бир қатор ибратли ишлар йўлга қўйилган. Жумладан, Элликқала тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Пахтачилик кластери томонидан тумандаги 2500 та эҳтиёжманд оилага 20 тонна пахта ёғи ҳомийлик ёрдами сифатида тарқатилди. Шунингдек, шаҳар ва туман бўлимлари томонидан жами 450 та эҳтиёжманд оилага 48,5 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 2 та эҳтиёжманд оиланинг уй-жойи ҳашар йўли билан таъмирлаб берилди.

Беруний тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник Б.Абдуллаев бошчилигида тумандаги Абай, Маҳтумқули, Олтинсой, Дўстлик, Беруний ОФЙ ҳудудида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларига карантин даврида озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситалар ниқоб, антисептик ва қўлқоплар берилиб ҳолидан хабар олинди. Коронавирус инфекциясидан қандай қилиб сақланиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Дунёнинг барча давлатларида вирусга қарши курашаётган бир даврда, барчамиз тиббиёт ходимлари айтган қоидаларга амал қилсак албатта касалликни енгиб ўтамиз. Коронавирус инфекциясининг аҳоли орасида тарқалишини олдини олиш мақсадида республикадаги 206 та маҳалланинг 6355 та хонадонида яшовчи фуқаролар билан ижтимоий масофани сақлаган ҳолда шахсий гигиена ва санитария қоидаларига амал қилиш, сабабсиз кўчага чиқмаслик бўйича суҳбатлар, саросима ва ваҳима кайфиятига берилмасликка доир тушунтириш ишлари олиб борилди. Тарғибот ишлари давомида коронавируснинг олдини олиш бўйича 6114 та эслатма ва плакатлар тайёрланиб, жамоат жойлари ва бир қанча объектларга ўрнатилди.

Карантин вақтида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида республикадаги фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, ёлғиз яшовчи ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 3000 га яқин тиббий ниқоб ва ҳимояланиш воситалари етказиб берилди.

Шу билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда жойларда маҳаллабой карантин тарғиботини олиб бориш ҳамда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини ривожлантириш мақсадида 3266 та оиладаги мавжуд ҳолат ўрганиб чиқилди. Тўпланган маълумотлар асосида мазкур оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Қимматли қоғозлар бўйича дивидендларИшонч телефони7 Сентябрь 201916 Сентябрь 2019Қашқадарё вилояти
Уй-жой билан таъминлашХалқ қабулхонаси10 Август 201917 Сентябрь 2019Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар