
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида айрим фуқаролар озиқ-овқатдан қийналаётгани, оилавий шароити оғир экани тўғрисида видео хабар тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилмоқда.
“Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси вакиллари “Тотувлик“ кўчаси, 9А-уй, 4-хонадонда яшаётган она-бола Татьяна Бекетова ва Михаил Бекетовларнинг хонадонига бориб, ҳолатни яқиндан ўрганди.
Татьяна Бекетова пенсионер, ўғли Михаил Бекетов эса вақтинча ишсиз, оила Сўфи Оллоёр маҳалласида носоғлом оила сифатида рўйхатга олинган.
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан ушбу оилага аввал ҳам гилам, кўрпа-тўшак, уй-рўзғор анжомлари беғараз олиб берилган бўлиб, айни вақтда ушбу жиҳозларнинг барчаси М. Бекетов томонидан спиртли ичимликлар олиш учун сотиб юборилган.
Ҳақиқатан ҳам қарияларнинг аҳволи ачинарли аҳволда.
Ҳозирда шаҳар ҳокимлиги томонидан оилага зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гилам, кўрпа-тўшак, кроват каби жиҳозлар олиб берилиб, дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Эртадан бошлаб хонадони ҳам таъмирлаб берилиши режалаштирилмоқда“, дейилади шаҳар ҳокимлиги маълумотида.
Коронавирус пандемияси сабаб юзага келган мураккаб вазиятда юқоридаги каби ҳолатларнинг олдини олишда ҳудудий масъуллардан янада эътиборли бўлиши, ўз навбатида, ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқаролардан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |