Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Адлия вазирлиги 2018 йилдан бери “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳасини йўлга қўйган. Лойиҳа доирасида аҳолининг заиф қатламларига ижтимоий ва иқтисодий кўмак беришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш мақсадида инсонларнинг ҳаракатланишига айрим чекловлар киритилганлиги натижасида аввало аҳолининг эҳтиёжманд қатлами, яъни кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор шахслар ва ишсиз фуқароларни зарурий маҳсулотлар билан таъминлаш эҳтиёжи ортмоқда.
Бундай шароитда Шодиев халқаро фонди Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан олиб борилаётган чора-тадбирларга ўзининг ҳиссасини қўшишга ва дастлабки босқичда аҳолининг кам таъминланган қатламига моддий кўмак беришга тайёрлигини маълум қилди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида Адлия вазирлиги, Шодиев халқаро фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан республика бўйича 1 500 дан ортиқ ёрдамга муҳтож оилалар аниқланди. Фонднинг ёрдами билан жами 13 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббиёт воситаларини ўз ичига олган ижтимоий ёрдам тўпламлари шакллантирилди.
Мазкур ижтимоий ёрдам тўпламлари ортилган автоуловлар республиканинг олис ҳудудларида яшовчи юртдошларимизга етказиш учун йўлга чиқди. Ижтимоий ёрдам тўпламларини эгаларига топшириш пайтида ҳудудий адлия органлари ва “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотининг жойлардаги филиаллари томонидан уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилади.
Шу ўринда, Адлия вазирлиги ва Фонд барчани ўз фуқаролик масъулиятларини тўлиқ ҳис этишга, ўрнатилган қонун-қоидалар ва тартибларга сўзсиз риоя этишга, бу борада кечаю-кундуз хизмат қилаётган ташкилотлар ходимларига, айниқса шифокорларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақиради.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Ишонч телефони | 11 Март 2024 | 22 Июнь 2024 | Тошкент вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 13 Август 2024 | 24 Август 2024 | Сурхондарё вилояти |