Наврўз байрами муносабати билан юртимизда ўтказилган умумхалқ ҳашари доирасида Қарши шаҳридаги Шуҳрат қўрғони ҳудудида “Яшил Ватаним” экологик акцияси бўлиб ўтди.
Бунинг учун табиий меросни асраш ва келажак авлодга етказиш мақсадида фаолият юритаётган “Мерос” жамоат жамғармаси томонидан 2 минг 500 та каштан, каталпа, шумтол, эман ва чинор дарахтлари кўчатлари етказиб берилди. Акция стартида 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси доирасида амалга оширилаётган ишлар юртимизнинг шаҳару қишлоқларини кўкаламзорлаштиришда, она табиатнинг мусаффолигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида сўз юритилди.
Экоҳашарда вилоят секторлари раҳбарлари, бир гуруҳ етакчи ёшлар, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, “Қашқадарё ҳудудгаз”, “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” корхоналари вакиллари ва она табиатга бефарқ бўлмаган бошқа фуқаролар фаол иштирок этди. Акцияда дарахт кўчатларини режали асосда, келажакни ўйлаб, тартиб билан экишга алоҳида эътибор қаратилди.
– Мана шундай манзарали битта дарахт бир кунда 200 кишига етадиган кислород ишлаб чиқаради, – дейди вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходими Карима Ёдгорова. – Шунинг ўзиёқ бу каби акцияларнинг табиат мусаффолигини асрашдаги аҳамиятини яққол намоён этади. Ҳар бир шаҳарда 5-10 та мана шундай боғ ташкил этилса, ҳудудларимизни яшилликка буркаб, ҳавомиз қанчалик тозаланишини ўйлаб кўраверинг.
Шаҳарларда баҳаво боғлар ташкил қилиш мақсадида марафон тарзида ўтказилаётган мазкур акция, айниқса, ёшлар қалбида табиатга, экология ва атроф-муҳитга нисбатан меҳр ҳиссини кучайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз. Тадбир доирасида бир неча йиллар давомида қаровсизлиги туфайли анчайин таъмирталаб ҳолга келиб қолган Шуҳрат қўрғонини яна гавжум ва файзли гўшага айлантириш бўйича галдаги вазифалар ҳам белгилаб олинди. Тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдам | Ишонч телефони | 27 Январь 2024 | 24 Февраль 2024 | Бухоро вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалалар | Ишонч телефони | 20 Февраль 2024 | 23 Февраль 2024 | Самарқанд вилояти |
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақа | Ишонч телефони | 19 Февраль 2024 | 26 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслиги | Ишонч телефони | 26 Октябрь 2023 | 23 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш | Ишонч телефони | 12 Февраль 2024 | 21 Февраль 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |