2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Юксак эътирофнинг масъулияти ҳам юқори

Муҳтарам Президентимизнинг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан Тошкент вилоятининг 4 нафар фаол аёли юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Улар орасида менинг ҳам борлигим, “Меҳнат шуҳрати” орденига лойиқ кўрилганим қалбимни тўлқинлантириб, кўзларимдан севинч ёшларини оқизди. Аёлларини, оналарини беқиёс даражада эъзозлайдиган, ҳурмат-иззат кўрсатадиган, авайлаб ва ардоқлаб бошига кўтарадиган шундай бетакрор юртда яшаётганимдан чексиз фахрландим.

 

Дарҳақиқат, кейинги вақтларда мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини тўлиқ рўёбга чиқариш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

 

Хусусан, аёллар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, оила институтини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

 

Бугун юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масаласи сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга кўтарилди. Ўзбекистон аёлларининг сиёсий-ҳуқуқий савияси юксалиб, ижтимоий фаоллиги тобора ортиб бормоқда. Улар бугун нафақат фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш соҳалари, балки давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида ҳам масъул вазифаларда самарали фаолият кўрсатмоқда.

 

Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ижтимоий йўналтирилган сиёсат биз аёлларнинг том маънода бахтли яшашимиз, интеллектуал ва маънавий юксалишимиз, касбий ҳамда оилавий мажбуриятларимизни ҳамоҳанг тарзда бажаришимиз учун барча зарур имконият, қулайлик, шарт-шароит ва имтиёзларни муҳайё этмоқда.

 

Бугун вилоятимиз давлат ва жамоат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари тизимида ҳам минглаб опа-сингилларимиз самарали фаолият юритмоқда. Жумладан, 1 нафар сенатор ва 6 нафар Қонунчилик палатаси депутати, 15 нафар вилоят Кенгаши депутати, 8 минг 300 нафар тадбиркор аёлларимиз билан биз ҳақли равишда фахрлансак арзийди.

 

Тошкентда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбирида Президентимиз нутқ сўзлаб, биз хотин-қизларни байрам билан самимий муборакбод этганлари ҳамда аёлларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва истиқболда назарда тутилаётган янада катта, кенг қамровли имкониятлар хусусида тўхталиб ўтганлари барчамизни бирдек мамнун этди.

 

Шунингдек, маърузада қизларни энг гўзал фазилатлар, билим ва одоб соҳибалари этиб тарбиялаш жуда улуғ ва шарафли масъулият экани алоҳида таъкидланди. Янги ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, кўпни кўрган нуронийлар, хотин-қизлар фаоллари, ҳурматли муаллима ва мураббиялар бу савобли ишга улкан ҳисса қўшишига умид билдирилди.

 

Ушбу тадбирда вилоятимиздан бўлган яна икки нафар қизимиз – Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 1-босқич талабаси Моҳира Болтаева ҳамда П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабининг 11-синф ўқувчиси Моҳинур Жалоловага Зулфия номидаги Давлат мукофотининг топширилди ва вилоятимизнинг Зулфиячи қизлари сони 24 нафарга етди.

 

Албатта, Давлатимиз раҳбарининг байрам тадбиридаги маърузаларида билдирилган фикрлар, бизга берилган юксак давлат мукофоти зиммамиздаги масъулиятни яна бир карра оширади ва бугунгидан ҳам фаолроқ ишлашга, вилоятимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлида янада кучли ва сидқидил саъй-ҳаракатларни амалга оширишга рағбатлантиради.

 

Озода ПАРПИБАЕВА,

Тошкент вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари,

“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар