2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури бўйича нималар қилинади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини 2020 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, жорий йил мамлакатимизнинг 160 туманидаги 268 та қишлоқ ҳамда 30 та шаҳар ва Тошкент шаҳрининг 11 та туманларидаги 80 та маҳаллада қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилиши белгиланмоқда.

Унга кўра, «Обод қишлоқ» дастури бўйича жами 1509 км, «Обод маҳалла» дастури бўйича жами 176 км бўлган минтақавий йўллар (ички кўчалар)ни таъмирлаш амалга оширилади.

Шунингдек, дастурга киритилган қишлоқларда 23 411 дона, маҳаллаларда 5806 та тунги кўча ёритиш устунлари ўрнатилади.

Қайд этилишича, дастурлар доирасида аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни такомиллаштириш, сув, электр ва газ таъминоти тизимини яхшилаш, якка тартибдаги ва кўп хонадонли уй-жойларни таъмирлаш, ободонлаштириш, шу билан бирга ижтимоий соҳа объектларини қуриш ҳамда реконструкция ишлари ҳам кўзда тутилган.

Дастурларга киритилган ҳудудлар рўйхати, амалга ошириладиган чора-тадбирлар билан батафсил шу ерда танишишингиз мумкин.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммоларИшонч телефони20 Август 202430 Август 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлашИшонч телефони13 Август 202424 Август 2024Сурхондарё вилояти

Фойдали ресурслар